Станислав Черчесов бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозонолмай, Қозоғистон терма жамоасини тарк этди

Станислав Черчесов. kff.kz сайти фотосурати

Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Томонларнинг ўзаро қарори билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Черчесов билан бирга унинг бутун мураббийлар штаби терма жамоани тарк этади.

«Қозоғистон футбол федерацияси Станислав Саламович ва унинг ходимларига қилган ишлари учун миннатдорчилик билдиради ва унга кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилайди!», — дейилади сайтда.

Мутахассис қандай шароитда шартномани бекор қилгани ва унга 1 миллион еврога етиши мумкин жарима тўланадими ёки йўқлиги номаълумлигича қолмоқда.

Футбол бўйича миллий терма жамоага янги бош мураббий номзоди ҳамон кўриб чиқилмоқда. «Фарғона» маълумотига кўра, бу лавозимни маҳаллий мутахассис эгаллаши эҳтимоли юқори.

Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоасини 2024 йилнинг июнь ойидан бошқара бошлаганди. Унинг қўл остида миллий терма жамоа УEФА Миллатлар лигасида 6 та ўйин ўтказиб, Норвегия термаси билан дуранг ўйнаб, 1 очкони қўлга киритди. Турнирдан кейин жамоа В лигасини тарк этиб, C лигасига тушиб кетди. Бундан ташқари, Черчесов қозоқ ОАВ билан тил топиша олмади.

Россиялик мутахассиснинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҚФФнинг янги президенти Марат Омаровнинг келиши билан боғлиқ бўлди. Бироқ, ҚФФнинг янги раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда Черчесов камида шу йилнинг март ойида бошланадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичи якунланмагунча ўз лавозимида қолишига оид қарор қилинганди. Аммо ўтган ҳафтада ҚФФда кадрлар ўзгариши юз берди ва бу Черчесовни ишга олган одамларни четлаб ўтмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида