150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, жамоатчилик ва сиёсий арбоблар, шунингдек фуқаролик жамияти ташкилотлари Қозоғистондан фаолларни Россияга экстрадиция қилишни тўхтатиш талаби билан қўшма баёнотни имзоладилар.
Баёнотни имзолаганлар «Мансур Мовлаев ва Юлия Емельяновани экстрадиция қилиш ҳақидаги қарордан жиддий хавотирда эканликларини таъкидлайдилар. Иккаласи ҳам кассация шикоятларида ютқазган, айни пайтда Қозоғистон Республикасининг уларни Россияга экстрадиция қилишига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай ҳолат мавжуд эмас.
«Юлияга ва Мансурга нисбатан жиноий таъқиб сиёсий мотивга эга экани ва уларнинг муқаддам фуқаролик ҳамда урушга қарши фаолияти, жумладан, Россия Федерациясидаги мухолифат ташаббуслари билан ҳамкорлиги билан боғлиқ экани ҳақида жиддий асослар мавжуд».
Улар Россияга топширилган тақдирда сиёсий мотивларга асосланган жиноий таъқиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва шафқатсиз муомалага дуч келишининг жуда юқори хавфи мавжуд. Уларга қўшимча, янада оғир айбловлар, жумладан, давлатга хиёнат билан боғлиқ айбловлар қўйилиши мумкинлиги алоҳида ташвиш уйғотмоқда. «Урушга қарши позицияси туфайли фаоллар ва мухолифат сиёсатчиларига нисбатан сохта айбловларга асосланган экстрадиция сўровларидан фойдаланиш каби тактика Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мунтазам қўлланилади», — дейилади ОВД-Инфо сайтида эълон қилинган баёнотда.
«Шунингдек, Мансурнинг оиласи илгари ўғирлаб кетилгани ва қийноқларга дучор қилинганини, унинг акаси шафқатсизларча зўрланганини, Мансурнинг ўзи эса қўлга олинган пайтда икки марта ўз жонига қасд қилишга уринганини ҳам қайд этамиз. Юлия Россия Федерациясида қўлга олинганида, у бир неча бор қийноққа солинган ва ҳатто ҳожатхонадан фойдаланишига ҳам рухсат берилмаган».
Баёнот муаллифлари таъкидлайдилар: «Қозоғистон Республикаси Қийноқларга қарши конвенция ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт иштирокчиси ҳисобланади ҳамда non-refoulement тамойилига риоя қилиши шарт. Бу тамойил шахсни унга нисбатан қийноқ ёки бошқа шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо қўлланилиши хавфи мавжуд бўлган давлатга топширишни тақиқлайди».
Фаоллар Қозоғистон ҳокимиятини:
· Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни экстрадиция қилишни зудлик билан тўхтатиш;
· халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилиш;
· хавфсиз учинчи давлатга дипломатик йўлак ташкил этишга чақирадилар.
Очиқ хат муаллифлари, шунингдек, халқаро институтлар вакилларини ушбу вазиятнинг ривожини диққат билан кузатишга ҳамда халқаро ҳуқуқ бузилишининг эҳтимолий олдини олиш учун мавжуд дипломатик ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизмларидан фойдаланишга чақирадилар.
Баёнотни имзолаганлар орасида ҳуқуқ ҳимоячилари Лев Пономарёв ва Олег Орлов, адвокат Каринна Москаленко, сиёсатчи Андрей Пивоваров, ҳуқуқ ҳимоячиси Марина Литвинович, собиқ сиёсий маҳбус ва Алексей Навальнийнинг сафдоши Ксения Фадеева, фаол Ольга Мисик, «Оскар» ва BAFTA мукофотлари совриндори, режиссёр Павел Таланкин, қозоғистонлик журналистлар Рауль Упоров ва Лукпан Ахмедьяров, шунингдек, «Россия Урушга қарши қўмитаси», ОВД-Инфо, «Ковчег», «Первый отдел» лойиҳаси, Memorial Italia ва бошқа ташкилотлар бор.
-
16 Сентябрь16.09Тонгги тароват ўлкасидаги саммитМуҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди? -
09 Сентябрь09.09«Ҳакан ва Билге» Туркистонга йўл олмоқдаЭнди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида -
27 Август27.08Интрига кейинга қолдирилдиКузатувчилар ва экспертлар — Қозоғистондаги янги парламент — Қурултойга илк сайловлар ҳақида -
23 Июль23.07Қозоғистон тақдири билан боғлиқ қувурҚора денгиздаги танкерларга қилинган ҳужумлар Қозоғистон нефть экспортини қандай қилиб тўхтатиб қўйгани ҳақида -
13 Июль13.07ВидеоМарказий Осиёда маиший зўравонлик марказиРоссиялик блогер Қозоғистондаги маиший зўравонлик ҳақида фильм суратга олди -
01 Июль01.07Россияда бензин камайдиБу Қирғизистон ва умуман Марказий Осиёга қандай таъсир кўрсатади?



