Истанбулда Ўзбекистон ва Туркманистон фуқаролари орасида ароқдан заҳарланиб ҳалок бўлганлар сони ортди

hronikatm.com сайти фотосурати

Қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиб касалхонага ётқизилган яна бир неча Ўзбекистон ва Туркманистон фуқаролари Истанбул касалхонасида вафот этди. Бу ҳақда дипломатлар ва оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги ўзининг Telegram-канали орқали 15 январь куни турк касалхонасида қалбаки ароқ ичган яна тўрт нафар ватандош вафот этгани ҳақида хабар берди.

Шу тариқа, дипломатик маҳкама маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар орасида заҳарланиш қурбонлари сони ўн кишига етган. Бош консуллик ушбу масалани кузатиб боришини ва қалбаки спиртли ичимликлардан азият чеккан бошқа беморлар ҳақидаги маълумотларни текшираётганини қўшимча қилган.

«Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, turkmen.news нашри 15 январь куни маълумотни эълон қилди, унга кўра, сифатсиз спиртли ичимликлар билан содир бўлган воқеа оқибатида Туркманистоннинг етти нафар фуқароси ҳалок бўлган. Туркиялик терговчиларга кўра, уларнинг барчаси меҳнат муҳожирлари бўлиб, Истанбулнинг Бакиркўй туманида ишлаган. Аниқланишича, хорижликлар ароқни ўз ватандошларидан сотиб олишган. Шу билан бирга, ОАВ Истанбулда жами 19 киши метанолдан заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берди.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, Истанбул губернатори Довут Гул 15 январь куни баёнот берган. Унга кўра, ўтган 48 соат ичида 66 та алкоголдан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Улардан 23 нафари вафот этган, 32 нафар бемор реанимация бўлимида. Шифокорлар ёрдам сўраган атиги уч кишини уйга кетишига рухсат берган. Шаҳар ҳокимининг таъкидлашича, полиция бизнес вакилларини фаол равишда текширмоқда: қалбаки алкоголли ичимликлар сотишда гумон қилинган 64 та савдо шохобчаси лицензиясидан маҳрум бўлган.

Ўқланган ароқдан оммавий заҳарланиш содлир бўлгани ҳақида бир кун аввал маълум бўлди. Олти нафар ўзбек ва уч нафар туркман ҳалок бўлгани хабар қилинди. Жами 40 нафарга яқин фуқаро тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

ℹ️ Туркия полицияси Туркманистоннинг икки фуқароси Агажан О. ва Амангули Д.ни қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотишда гумон қилган. Хорижликлар қўлга олиниб, уларнинг уйларида тинтув ўтказилганда 50 литрга яқин қалбаки спиртли ичимликлар, 36 дона наркотик таблеткалар, қалбаки мигрант гувоҳномалари ва кўплаб тиббий дори воситалари мусодара қилинган.

Прокуратура тергов ишларини бошлаган. Гумонланувчилар бир қанча моддалар, жумладан, «эҳтиётсизлик оқибатида инсон ўлимига сабаб бўлиш» ва «ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси» бўйича айбланмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ