Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Туркияда давом эттиради

Абат Аимбетов. "Адана Демирспор" матбуот хизмати фотосурати

Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Абат Аимбетов Туркия Суперлигасининг «Адана Демирспор» клуби билан шартнома имзолади.

Футболчи клубга эркин агент сифатида келиб қўшилди. Шартнома 2025 йилнинг июнигача амал қилади.

28 ёшли қозоғистонликнинг ҳужум чизиғидаги шериклари орасида ҳозирда жароҳат олган Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли ҳам бор.

«Адана Демирспор» 23-турдан сўнг 31 очко билан Туркия Суперлигаси турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди, айни пайтда турнирнинг бронза медали (учинчи ўриндаги «Трабзонспор»дан фарқ 6 очко) ва Европа чемпионати йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.

Аимбетов Туркия чемпионатидаги иккинчи қозоғистонлик футболчига бўлади. Аввалроқ, ўтган йил август ойида Бахтиёр Зайнутдинов Москванинг ЦСКА клубидан Истанбулнинг «Бешиктош» клубига кўчиб ўтганди.

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • YouTubeда тинчлик даврида ҳалок бўлган қозоғистонлик аскарлар ҳақида фильм эълон қилинди