Қозоғистоннинг Манғистау вилояти қорақалпоқ диаспораси раҳбари Ниетбай Ўразбаев вафот этди.

Ниетбай Ўразбаев. press.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти қорақалпоқ диаспораси раҳбари Ниетбай Ўразбаев Олмаотадаги шифохонада вафот этди. Фаолнинг ўлимига узоқ давом этган ва оғир стресс фонида юз берган юрак хуружи сабаб бўлган, деб хабар беради диаспоранинг яна бир вакили Ақилбек Муратбай ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида.

Муратбайнинг сўзларига кўра, Ўразбаев сўнгги пайтлар қизи билан Олмаотада яшаган – у Ўзбекистон махсус хизматлари қизини Ақтаудаги уйидан ўғирлаб кетишидан қўрққан.

Сўнгги бир ярим йил давомида Ўразбаев Ўзбекистон расмийлари томонидан таъқибга учраган ва улар фаолни Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум қилиб, Тошкентга экстрадиция қилишга уринишган.

Ўтган йил март ойида Ўзбекистонда Ниетбай Ўразбаев ва Норвегияда яшовчи «Алга Қорақалпоғистон» партияси раҳбари Аманбай Сагидуллаевга нисбатан жиноий иш очилган эди. Улар Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда, жумладан, республика конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбланган.

Ўша йилнинг май ойида Қорақалпоғистон (Ўзбекистон таркибидаги суверен республика) суди бу иш бўйича судланувчиларга нисбатан сиртдан ҳукм чиқарган. Сагидуллаев 17 йилга, Ўразбаев 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Суд ҳукмидан сўнг Манғистаудаги қорақалпоқ диаспораси раҳбари Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мурожаат қилиб, унинг ҳуқуқларини ва қўшни республика расмийлари томонидан таъқиблардан ҳимоялашини сўраган.

ℹ️ Ниетбай Ўразбаев Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳридан. Қозоғистон фуқароси. 2019 йилдан буён Мангистау вилояти Қорақалпоқ этномаданий бирлашмасига раҳбарлик қилиб келган. 2022 йил октабрь ойида Ўзбекистон ҳукумати уни «Нукус воқеалари» иши бўйича қидирувга берган.

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • YouTubeда тинчлик даврида ҳалок бўлган қозоғистонлик аскарлар ҳақида фильм эълон қилинди