Қирғизистонда илк бор «Спорт устаси» унвони киберспортчига берилди

Бакит Эмилжанов ва Алтыинбек Максутов. Sputnik.kg сайти фотосурати

Биринчи қирғизистонлик киберспортчи ўз ватанида «Спорт устаси» унвонини олди. Бу Dota 2 ўйинчиси Бакит Эмилжанов эди, деб хабар беради 24.kg.

Бу унвон спортчига Қирғизистоннинг ягона спорт классификацияси бўйича берилди. Тегишли сертификатни вазир Олтинбек Мақсутов шахсан топширди.

Эмилжанов W_Zayac W_Заяc номи билан танилган. 2022 йили Team Secret жамоаси таркибида Dota 2 — The International 2022 мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади. Унинг жамоалари 2,4 миллион доллар мукофот пул ишлаб олишди.

«Бакитнинг муваффақияти замонавий рақамли асрда ёшлар учун компьютер саводхонлиги кўникмаларидан мақсадли фойдаланишнинг ёрқин намунасидир», — деди вазир.

Қирғизистон Киберспорт федерацияси 2016 йили ташкил этилган ва дарҳол расман тан олинишга ҳаракат қила бошлаган. Федерация раҳбари Руслан Атеевнинг сўзларига кўра, киберспортни бюджетдан молиялаштириш ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ эди, шунинг учун ҳомийлар ва спортчиларни топишни осонлаштириш мақсадида киберспортчиларни спортчилар реэстрига киритиш сўрови юборилган.

Электрон спорт федерацияси 2017 йили Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Кейин у Халқаро компьютер спорти федерациясига аъзо бўлган.

Киберспорт 2023 йили Хитойда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ