«Ахборот фастфуди»

Россия тарғиботи қозоғистонликларга қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида

Қозоғистонда Россия тарғиботи аллақачон телевизион эфирлар доирасидан чиқиб улгурди: у ижтимоий тармоқлар, қисқа видеолар орқали тарқалмоқда, ҳатто профессионал журналистика ва фактчекинг ниқоби остида ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, унинг жамоатчилик фикрига таъсири салмоқлилигича қолмоқда. Demoscope сўровларига кўра, 2025 йилда қозоғистонликларнинг 27 фоизи Украинадаги уруш бўйича Кремль баёнларини такрорлаган.

Россия тарғиботи нега қозоғистонлик аудиториянинг бир қисмида акс-садо топаётгани, унинг таъсирига қайси гуруҳлар айниқса заифлиги ҳамда тил ва ижтимоий зиддиятлардан қандай фойдаланилаётгани хусусида «Азаттик Азия» Medianet халқаро журналистика маркази тадқиқот дастурлари раҳбари, Марказий Осиёдаги илк factcheck.kz фактчек ресурси ҳамда Demoscope жамоатчилик фикрини мониторинг қилиш бюроси лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Снежана Цой билан суҳбатлашди.

Сўровлар шуни кўрсатмоқдаки, Россия тарғиботи таъсирига катта авлодга мансуб русийзабон фуқаролар — айниқса 60 ёшдан ошганлар энг мойилдир. Россия тарафдорлари урушни кўпинча Кремлнинг НАТО кенгайиши, рус тилининг камситилиши ва «русофобия» ҳақидаги одатий иддаолари билан изоҳлайдилар.

Цой огоҳлантиради: Қозоғистон аллақачон ахборот урушига тортилган ва унинг оқибатлари нафақат жамоатчилик кайфиятига, балки сўз эркинлиги ҳамда инсон ҳуқуқларига ҳам дахл қилиши мумкин. Шу билан бирга, суҳбатдош фақатгина тақиқ ва блоклашлар билан муаммони ҳал қилиб бўлмайди деб ҳисоблайди. «Энг самарали [восита] — медиасаводхонлик, танқидий фикрлаш ва фактчекингни ривожлантиришдир», — дейди у.

Интервьюнинг матнли шакли билан бу ерда танишиш мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ