Ўзбекистон Ислом бирдамлиги ўйинларининг медаллар жамғармасида иккинчи ўринни эгаллади

Руслан Нурудинов. kun.uz сайти фотосурати

Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари якунланди. Марказий Осиё республикалари ичида энг муваффақиятлиси фақат Туркия жамоасига ютқазиб, медаллар жамғармаси бўйича якуний иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон жамоаси бўлди. Бу ўзбекистонлик спортчиларнинг мазкур мусобақалар тарихидаги энг юқори ютуғидир.

Ўзбекистон спортчилари 15 спорт тури бўйича 51 олтин, 42 кумуш ва 65 бронза медалини қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича энг муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 15 олтин, учта кумуш ва олти бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Оғир атлетикачилар Руслан Нурудинов, Сарварбек Сафаржонов, Акбар Жўраев ва Турсуной Жабборова бирданига учтадан, Адҳамжон Эргашев иккита олтин медални, Муҳаммадқодир Тоштемиров биттадан олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни бўлишди. Велоспорт, таэквондо, қиличбозлик, енгил атлетика бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи, гимнастика бўйича ўзбекистонликлар учинчи ўринни эгаллади.

Велосипедда Ольга Забелинская терма жамоага учта олтин медал келтирди. Сузиш бўйича Азизбек Бойназаров иккита олтин медални қўлга киритди.

Биттадан олтин медални қўлга киритганлар:

👉 полвонлар Ғуломжон Абдуллаев, Жаҳонгирмирза Туробов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов,

👉 дзюдочилар Сардор Нуриллаев, Шахрам Ахадов, Музаффарбек Туробоев, Диёра Келдиерова, Гулноза Матниязова ва Нилуфар Ермаганбетова,

👉 таэквондочилар Улуғбек Рашитов, Шуҳрат Салаев, Феруза Содиқова ва Светлана Осипова,

👉 каратечилар Садриддин Сайматов ва Зулҳумор Турсуналиева,

👉 кикбоксчилар Маҳмуд Ҳаётов ва Мавлонбек Муҳаммеджонов,

👉 қиличбоз Муҳаммад Юсуф Асранов,

👉 пара-спортчи Омадбек Хасанов,

👉 спортчилар Омадбек Хасанов, Анвар Анваров, Суҳроб Ходжаев, Шарифа Давронова, Сафина Саъдуллаева,

👉 спорт гимнастикачилари Оксана Чусовитина ва Дилдора Арипова,

👉 бадиий гимнастикачи Таҳмина Икромова,

👉 сузувчи Алексей Тарасенко, шунингдек, бадиий гимнастика, сузиш ва қиличбозлик бўйича жамоалар.

Ўзбекистонликлар медаллар жадвалида фақат турнир мезбонлари – 145 олтин, 107 кумуш ва 89 бронза медали бор Туркия терма жамоасига имкониятни бой беришди.

Қайд этиш жоиз, барча Ислом бирдамлиги ўйинларида медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни мезбон жамоаси эгаллаган.

Қозоғистон терма жамоаси мусобақанинг медаллар жадвалида 27 олтин, 23 кумуш ва 39 бронза медал билан бешинчи ўринни эгаллади. Қозоғистонликлар велоспорт бўйича энг муваффақиятли иштирок этиб, бешта олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, қозоғистонликлар тўртта олтин медал билан кикбоксинг, шунингдек, оғир атлетика бўйича саккизта олтин медал билан иккинчи ўринни эгалладилар.

Велосипедчи Рината Султонова, оғир атлетикачилар Зулфия Чиншанло ва Аизада Муптилда учтадан олтин медални қўлга киритди. Оғир атлетикачи Арли Чонтей ва сузувчи Адилбек Мусин иккита олтин медални қўлга киритди.

Биттадан олтин медалга эга бўлганлар:

▶️ велосипедчилар Артем Захаров ва Алишер Жумакан,

▶️ курашчи Елена Шалигина,

▶️ енгилатлет Михаил Литвин,

▶️ сзувчилар Аделаида Пчелинцева ва София Абубакирова,

▶️ гимнастлар Элжана Таниева ва Аида Бауиржанова,

▶️ каратистлар Кайсара Алписбай ва Софья Берульцева,

▶️ кикбоксчилар Максат Усив , Нурсултан Жумабаев, Берик Искаков ва Алихан Оздоев.

Қирғизистон терма жамоаси тўққизта олтин, саккизта кумуш ва 15та бронза медали билан медаллар жадвалида саккизинчи ўринни эгаллади. Энг муваффақиятли қирғизистонликлар кураш бўйича бўлиб, олтита олтин, бешта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгалладилар. Олтинлар Ерназар Акматалиев, Жўламан Шаршенбеков, Ақжол Маҳмудов, Аисулуу Тинибекова, Меерим Жуманазарова ва Айпери Медет Қизига насиб этди.

Шунингдек, Интамак Мурадил Уулу камондан отиш бўйича, сузувчи Денис Петрашов ва қиличбоз Роман Петров олтин медални қўлга киритди.

Туркманистон тўртта олтин, олтита кумуш ва 13та бронза медали билан медаллар жадвалида 12-ўринни эгаллади. Оғир атлетика бўйича учта олтин медал: иккита совринни Гулнабат Қодирова, биттасини Кристина Шерметова олиб келди. Яна бир олтин кикбоксчи Сердар Маммадовга насиб этди.

Тожикистон учта кумуш ва бешта бронза медали билан медаллар жадвалида 29-ўринни эгаллади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ