Наманганда муқаддас «Қуръони Карим» китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаган кимсалар қўлга олинди

ЎҒИРЛАНГАН ҚУРЪОН НУСХАСИ. ТЕЗКОР ВИДЕОЁЗУВ КАДРИ

Наманган вилоятида жойлашган «Султон Увайс Қароний» зиёратгоҳидан «Қуръони Карим» китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўғриларнинг шахси аниқланган. Ўғрилар наманганлик ва Чортоқ туманида яшовчи фуқаролар бўлиб чиқди. Улар Наманган шаҳри Навоий кўчасидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирига Қуръонни яшириб қўйишган. Улар ҳибсга ҳибсга олинган. Қуръон қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етказилмаган.

Муқаддас китобнинг ўғирланган нусхаси 1874 йилда ипакдан тайёрланган. У 426 саҳифадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирига 13 тадан оят битилган. Китобнинг бўйи 74 см, кенглиги 51 см ва қалинлиги 12 см, оғирлиги — 21,5 кг бўлган.

Чортоқ тумани Балиқкўл қишлоғида жойлашган «Султон Увайс Қароний» мажмуаси нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикалар аҳолиси учун ҳам муқаддас қадамжо ҳисобланади. Мажмуа Муҳаммад пайғамбар С.А.В даврида яшаб ўтган авлиёга атаб барпо этилган. Ривоятга кўра, яманлик Увайс Караний ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига Ислом динини тарғиб қилиш учун келган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ