ОАВ: General Motors концерни UzAutoга автомобиль ишлаб чиқаришни йилига 0,5 млн донага етказишга ёрдам беради

DR1VER.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

General Motors концерни UzAutoга автомобиль ишлаб чиқаришни йилига 500 минг донагача оширишга ёрдам беради. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат»га яқин манбаларга таяниб Autostrada.uz хабар беради.

Америка Қўшма Штатларида автомобиль ишлаб чиқарувчилар ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Томонлар ҳамкорликни фаоллаштириш ва 2023 йил охиригача UzAuto Motorsнинг учта заводида ишлаб чиқаришни бир ярим баробарга – йилига ярим миллион автомобилгача оширишга келишиб олганлар. Жумладан, General Motors Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган микрочипли қисмларни узлуксиз етказиб беришни ташкил этишга ёрдам беради.

Режалар ижросини назорат қилиш мақсадида «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов ва бошқа соҳа раҳбарлари Асака шаҳрига келган. Янги лойиҳанинг ишга туширилиш санаси ҳали расман эълон қилинмаган.

Февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йил охиригача 275 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берган эди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда деярли 237 та автомобиль йиғилган.

UzAuto Motors – собиқ GM Uzbekistan компанияси бўлиб, 2008 йили пайдо бўлган ва ўн йилдан ортиқ вақт давомида «Ўзавтосаноат» давлат акциядорлик компанияси ва Американинг General Motors компанияси ўртасидаги қўшма корхона бўлган. GM Uzbekistanнинг 75 фоизи ўзбек томонига, 25 фоизи эса америкаликларга тегишли эди. «Ўзавтосаноат» ўз акцияларини шериклардан сотиб олиб, корхонанинг ягона эгасига айланганидан сўнг, 2019 йил ёзида унинг номи UzAuto Motors деб ўзгартирилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ