Тошкент аэропортида божхона назоратидан ўтиш тартиби соддалаштирилди

Uzbekistan Airports матбуот хизмати фотосурати

Тошкент халқаро аэропортида божхона назоратидан ўтиш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар қилади.

Жўнатиш терминалида масофавий божхона назорати тизими ўрнатилган. У инспекторларнинг бевосита иштирокисиз йўловчилар ва уларнинг юкларини кўздан кечириш имконини беради. Кузатув камералари ва парвозлар ҳақидаги маълумотлар таҳлили ёрдамида вазият кузатилади.

Камералар терминалнинг бутун периметри бўйлаб ўрнатилган. Улар божхоначиларга реал вақт режимида масофадан туриб вазиятни кузатиш ва фақат алоҳида йўловчиларга эътибор бериш имконини беради. Янги тизим божхона чегарасидан чиқиб кетаётганларга ҳеч қандай кечикишларсиз тезроқ ўтиш имконини беради, дея таъкидлади компания матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент аэропортида Fast Track хизмати жорий этилганди, унинг ёрдамида йўловчилар рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, навбатсиз парвоз олдидан кўрикдан ўтишлари мумкин эди. Хизмат пуллик, бир йўловчи учун 170 минг сўм (15 доллар), оилалар учун чегирмалар мавжуд.

Май ойидан бошлаб йўловчилар ўз юкларини онлайн трансляция ёрдамида кузатиш имконига эга бўлишди: багаж бўлимидаги видео юк камарлари устидаги икки томондан келиш залида ўрнатилган мониторларда кўрсатилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ