Ўзбекистонга тижорат мақсадида келаётган хорижликлар сони 2,7 баробарга ошган. Бу ҳақда Республика Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида 38,4 минг нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,4 минг нафарга кўпдир. Ташриф мақсадини «савдо» деб кўрсатган хорижликларнинг аксарияти Туркманистон фуқаролари – 23376 киши. Тожикистонлик ишбилармонлар орасида ҳам Ўзбекистон машҳур – 11 186 киши. Кейинги ўринда Афғонистон фуқаролари – 1087 киши.
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида Хитой (547), Туркия (410), Ҳиндистон (366), Қирғизистон (231), Жанубий Корея (227), Эрон (115) ва АҚШ (115) фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Туркман тадбиркорлари томонидан Ўзбекистонга қизиқишнинг кескин ортишига Хоразм вилоятининг Шовот туманида Туркманистон-Ўзбекистон чегарасидаги савдо зонасининг очилиши сабаб бўлиши мумкин.
ℹ️Туркманистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Шундай қилиб, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга ўсиб, 939,1 миллион долларни ташкил этган. Ўзбекистон Туркманистондан 795,5 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган бўлса, ушбу мамлакатга 143,7 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган.
ℹ️ 2021 йил 5 октабрда Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида «Туркманистон-Ўзбекистон чегарасидаги савдо зонаси – савдо марказини ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш тўғрисида»ги Битим имзоланган. 2022 йил июль ойида Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари бу ниятни тасдиқлаб, Тошкент ва Ашхободда икки республиканинг савдо уйларини очишга қарор қилишди. Ўша йилнинг октабрь ойида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов «Хоразм-Тошҳовуз» чегара савдо зонаси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этганди.