Қирғизистон Адлия вазири ўринбосари хорижда жазо ўтаётган ватандошлар сонини маълум қилди

gazeta.ru сайти фотосурати

Қирғизистон Адлия вазири ўринбосари Орозбек Сидиқов ҳозирда республиканинг 1587 нафар фуқароси хориждаги колонияларда жазо ўтаётганини маълум қилди. Мулозим ушбу статистикани парламентнинг тегишли қўмитаси депутатлари билан бўлган учрашувда маълум қилди, дея аниқлик киритади 24.kg.

Сидиқовнинг сўзларига кўра, қамоқ жазосига ҳукм қилинган ватандошларнинг аксарияти Россия қамоқхоналарида – 742 киши ёки маҳбуслар умумий сонининг деярли ярмига тенг.

Кейинги ўринларда:

✅ Қозоғистонда — 86 маҳкум;

✅ Ўзбекистонда – 45;

✅ Ироқда — 41;

✅ Туркияда — 31;

✅ Тожикистонда — 25;

✅ БААда — 15;

✅ Хитойда — 13;

✅ Италияда — 10.

Рўйхатга яна ўндан ортиқ давлат киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида бир ёки бир неча қирғизистонлик панжара ортида жазо ўтамоқда.

Адлия вазири ўринбосарининг аниқлик киритишича, ҳозирда 788 нафар ватандош бошқа давлатларда тергов қилинмоқда. Бу ерда ҳам Россия етакчилик қилади ва РФ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 742 нафар Қирғизистон фуқаросига нисбатан иш олиб боришмоқда.

Таъкидлаш жоиз, юқоридаги статистик маълумотларни мулозим вазирлик томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси тақдимоти доирасида парламентнинг Конституциявий қонунчилик, ҳукумат тузилмаси, суд-ҳуқуқ масалалари ва қонунчилик масалалари қўмитаси аъзоларига тақдим этган. Ҳужжат чет элда судланган Қирғизистон фуқаросини жазони ўз ватанида ўташи учун олиб келиш механизмини яратишни назарда тутади. Аниқлик киритилишича, ушбу янгилик тегишли жараённи тезлаштириш ва хорижий давлатлардан рад этишларини минималлаштириш учун шароит яратади.

Депутатлар, ўз навбатида, мазкур қонун лойиҳасининг муҳим эканига урғу бериб, чет эллардаги колонияларда жазо муддатини ўтаётган ватандошларининг ота-оналаридан маҳбусларни Қирғизистонга кўчириб келишга ёрдам сўраб кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини таъкидлашган. Қўмита қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди