Туркманистон чегарачилари Россияга кетаётган юртдошларини Ўзбекистонга ўтказишмаяпти

Чегара. Turkmen.news сайти фотосурати

Туркманистон чегарачилари қўшни республика орқали транзит билан Россияга кетаётган юртдошларини Ўзбекистонга ўтказишмаяпти. Чегардан ўтказиш рад этилгани сабаблари тушунтирилмаган, деб ёзади Turkmen.news.

Ўзбекистон билан чегарада жойлашган «Тошҳовуз» назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар юртдошларнинг кетиш мақсади ва Россияга визаси бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида батафсил сўроқ қилишмоқда. Масалан, Туркманистон фуқароларининг бир қисми Урганч аэропортидан Москвага учадиган чипталарни Ашхободдан учиш нархидан бир неча юз долларга арзонга сотиб олган. Бундай одамларни ҳам ортга қайтаришмоқда.

Turkmen.news сайтининг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, Туркманистондан тўғридан-тўғри Россияга боришда қийинчиликлар мавжуд. Бу асосан 60 ёшгача бўлган эркакларга тегишли. Нашр манбаларига кўра, бунга иккита сабаб бўлиши мумкин: Туркманистон расмийларининг меҳнат муҳожирлари оқимини тўхтатишга уриниши ва Туркманистон фуқароларининг ёлланган ҳолда Россия армияси таркибида Украина ҳудудига жўнатилишига қарши кураш.

Аввалроқ, 2024 йил 22 март куни Москванинг «Крокус Сити Холл»ида содир бўлган терактдан сўнг, Россия ҳукумати миграция сиёсатини кескинлаштиргани сабабли Туркманистон фуқароларининг Россияга боришида қийинчиликлар юзага келаётгани хабар қилинганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди