Қирғизистонда уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида мусодара қилинган бизнес активлари кимошди савдосига қўйилди

«АК МАРАЛ» ДАМ ОЛИШ МАРКАЗИ. TAZABEK.KG САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Давлат мулкини бошқариш давлат агентлиги уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида олиб қўйилган мулкларни яна очиқ кимошди савдосига қўйди. Агентлик сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, лотлар рўйхатига офис бинолари, бизнес маркази, шунингдек корхоналарнинг акциялари киритилган.

Кимошди савдосига жами тўққиз лот қўйилади, уларнинг аксарияти бошланғич баҳосисиз кўрсатилган.

Жумладан:

👉 «Эгизак миноралар» — Бишкекдаги офис майдони 773,8 кв.м. мебель билан жиҳозланган, осмонўпар бинонинг 14-қаватида жойлашган;

👉 Тошкўмур шаҳридаги «Кристал» заводи мажмуаси;

👉 Чўлпон-Ота шаҳридаги «Ақ Марал» дам олиш маркази акциялари;

👉 Бишкекдаги «Ай-Пери» бизнес маркази;

👉Чўлпон-Ота шаҳридаги «Зодиак» дам олиш маркази 3000 кв.м дан ортиқ.

👉 «Бишкек юк автотранспорт корхонаси» ЁАЖнинг «Баткен комфорт» бозори ташкил этилган майдони билан биргаликдаги акциялари.

Ўш шаҳрида жойлашган бошқа нотурар жойлар учун нархлар белгиланган. Шундай қилиб, «Ихлас» қурилиш компаниясига тегишли 5 минг квадрат метрдан ортиқ объект 682,5 миллион сўмга (7,7 миллион доллар) баҳоланмоқда. «Империал» турар-жой мажмуаси ҳудудидаги офис майдонининг (1400 кв.м.) дастлабки нархи тахминан 150 миллион сўм (1,7 миллион доллар), 2300 кв.м. майдонга эга Amanat Residence турар-жой мажмуасидаги объект — 251 миллиондан ортиқ (2,8 миллион доллар) сўмга баҳоланган.

Давлат агентлиги янгиликларида ким ошди савдосига қўйилган активлар аниқ кимга тегишли эканлиги кўрсатилмаган. Бироқ қирғиз матбуотига кўра, лотлар орасида криминал авторитетлар ва коррупцияда айбланган амалдорлардан тортиб олинган ашёлар ҳам бор. Жумладан, «қонундаги ўғри» Қамчибек Кўлбаев, Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, парламентнинг собиқ депутатлари Борис Сан ва Асқарбек Шадиев номлари тилга олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ