Франциянинг Suez компанияси Ўзбекистон сув тузилмаларини замонавийлаштирилиши ҳақида сўзлаб берди

Suez реклама плакатидан парча . Linkedin.com сайти фотосурати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг йирик сув етказиб берувчиси бўлмиш Франциянинг Suez компаниясига шахсан мурожаат қилиб, республикадаги сув таъминоти инфратузилмаларини замонавийлаштириш ишида ёрдам беришини сўради. Бу ҳақда MenaFm нашри француз компаниясининг вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Стратегик шериклик Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умрзақовнинг Франция иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мэр билан 8 май куни бўлиб ўтган телефон орқали сўзлашуви пайтида тасдиқланди. Франция компанияси Ўзбекистонни ўзининг халқаро фаолиятини кенгайтириш учун устивор ҳудудлардан бири сифатида кўрмоқда.

“Биз мамлакатнинг жўшқин пойтахти Тошкент ва рамзий Самарқанд каби асосий шаҳарларида сув таъминоти ва оқава сувларини бошқариш бўйича замонавийлаштириш ва оптималлаштиришда ўзбекистонликлар ва Ўзбекистон расмийларини қўллаган ҳолда ўзимизни уларга стратегик шерик сифатида кўрилаётганимиздан фахрланамиз”, — дейилади баёнотда.

Компания сув таъминоти тармоқларининг таҳлили ва диагностикасидаги муаммоларни ҳал қилишга ҳамда тармоқнинг ишлаб чақариш унумдорлигини оптималлаштириш, шунингдек, сувнинг сизиб чиқаётган жойларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, мижозлар билан биргаликда харажатларни ҳисоблаш учун рақамли ва техник ечимларни таклиф этишга тайёр.

Французлар Ўзбекистондаги компаниялар билан яқиндан ҳамкорликда ишлайдилар, мунтазам ўтадиган тренинглар ташкил этадилар ҳамда инновацион ечимлар ва бизнес моделлар билан ўртоқлашадилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2018 йил сентябрда Suez компанияси ҳокимиятда ўз фаолиятининг тақдимотини ўтказганини ҳамда сувни тозалаш ва маиший, саноат ва қурилиш чиқиндиларини қайта ишлашга оид масалаларни муҳокама қилиб олгани ҳақида маълум қилганди. Учрашув якуни бўйича муайян лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилган эди.

Франция компаниялари билан сувни етказиб бериш ва тозалаш, чиқиндиларни утилизация қилиш, энергетика ва транспорт хизматлари тўғрисидаги музокаралар Мирзиёевнинг 2018 йилда Парижга ташрифи давомида муҳокама қилинган эди. Ўшанда Veolia ва Suez компаниялари сувнинг хўжалик бошқаруви тўғрисида битим тузишга келишиб олишганди. Олдинроқ йўл ва сув инфратузилмаларини замонавийлаштириш бўйича лойиҳада француз компаниялари билан биргаликда Италиянинг CCC Group компанияси ҳам иштирок этаётгани ва у Самарқандда ўзининг офисларини очиб, Марказий Осиёда ишлаш учун Ўзбекистонда минтақавий марказини яратишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Suez (олдинроқ Suez Environnement) компанияси сув таъминоти бошқаруви соҳасида XIX асрнинг охиридан бери ишлаб келади ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш ва ахлатдан электр энергияси ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания 64 миллион аҳолига хизмат қилади ҳамда йилига етти миллиард куб метрдан зиёд ичимлик суви ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, компания йилига 200 минг ишчи ўринларини яратади. 2019 йилда унинг даромади 18 миллиард еврони ташкил этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ