Навқирон ижодкорлар

Тошкентда ARTmosfera кўргазмаси очилди

10 июль куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ёш рассомларнинг ARTmosfera кенг кўламли кўргазмаси очилди.

ARTmosfer кўргазмасининг очилиш маросимида. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Ўзбекистон Миллий банки (ЎМБ) томонидан ташкил этилган вернисажда ўнлаб санъаткорлар — Ўзбекистон Бадиий академияси стажёрлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент халқаро кимё университети, Сергей Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) Тошкент филиали талабалари иштирок этишди.

Улардан баъзилари Тошкент жамоатчилигига «Фарғона» ўқувчиларга сўзлаб берган RE/Generation Art Fest лойиҳаси ва пойтахтдаги машҳур Regeneration Art Space кўргазма майдони иштирокчилари сифатида аллақачон таниш. Бошқаларга эса илк бор ўз ижод маҳсулларини кенг аудиторияга тақдим этиш имконияти берилди. Аммо иккала ҳолатда ҳам тақдим этилган ишлар талабаларнинг ўқув синовлари, тасвирий санъатдаги биринчи ноаниқ қадамлари эмас. Аксинча, уларнинг аксарияти эсда қоларли тасвирларни, яхши шаклланган муаллифлик услубини ва шаклланган эстетик позицияларни намойиш этади.

Кўргазма ташкилотчиларининг таъкидлашича, ўзбекистонлик ёш рассомлар кўпинча инсон ва табиат, хотира ва вақт, урбанизация ва шаҳар ҳаёти, миллий анъаналар ва уларнинг замонавий талқини, инсоннинг ички дунёси ва унинг орзулари каби мавзуларга мурожаат қилишади.

Вернисажга ташриф буюрган «Фарғона» мухбири ушбу мавзулар ёш муаллифларнинг бадиий қарашларида қандай акс этаётганига эътибор қаратди. Масалан, Орол денгизининг экологик ҳалокати каби машҳур мавзу кўплаб расмларда ниҳоятда эстетик ва кенг рамзий шаклда – воқеликнинг аянчли артефакти сифатида эмас, балки бутун маданий коднинг бош ҳарфи сифатида, қадимий афсоналар билан бир қаторда акс эттирилган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки уни тасвирлаган рассомлар энди унинг бевосита гувоҳлари эмас эдилар, гарчи улар мавжуд ва узоқ муддатли таасуротлар оқибати соясида ҳаракат қилган бўлсаларда. Бошқа томондан, пандемия ёки сўнгги йиллардаги геосиёсий муаммолар каби ҳали ҳам «қайноқ» мавзулар, кўплаб кекса ҳамкасблари сингари, ўз тасаввурлари билан орзулар ва сеҳрли уйқу оламига тушишни афзал кўрган ёш рассомлар орасида умуман жавоб топа олмаётганга ўхшайди. Ёки фақат шундай кўринаётгандир — вернисаж доирасида?..

ARTmosfera кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида унинг кўплаб иштирокчилари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирландилар: рангтасвир, графика, фотография, рақамли санъат ва видео-арт. Шунингдек, энг ёрқин ғоя, анъаналарни қайта англаш ва ижтимоий ёки экологик санъатга қўшган ҳиссаси учун мукофотлар.

«Ҳозир Ўзбекистонда ёш рассом бўлиш яхши. Дарҳол ўзингингизни намоён эта олишингиз мумкин. Ёрқин, ўзига хос, бошқалардан фарқли бўлиш мумкин. Стереотипларга берилмаган бўлиши мумкин. Ёки аксинча, уларни изчил ва қунт билан такрорлаш мумкин. Нима бўлгандаям, ҳаёт сенга омма олдида чиқиш ва олинган таасуротларга жавоб олиш имкониятини беради», — мана шундай ўйлар билан ARTmosfera вернисажини тарк этдим.

Мен фақат баъзи асарларни кўрсатишга қарор қилдим — улар энг яхшиси бўлгани учун эмас, балки улар менинг эътиборимни жалб қилгани ва шу билан бирга фото репродукция учун қулай бўлганлиги учун. Сиз ўз таассуротларингизни шакллантиришингиз ва хулосаларингизни чиқаришингиз мумкин.

ЎМБ Тасвирий санъат галереясидаги кўргазма 10 августга қадар давом этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ