Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги уй биноси архитектура ёдгорлиги сифатида тан олинган ва у давлат ҳимоясида бўлиши керак. Маданият вазирлиги маданий мерос департаменти ҳузуридаги илмий методик кенгаши маша шундай хулосага келган, деб хабар беради вазирликнинг матбуот хизмати.
Махсус комиссия аъзолари мазкур уйни тарихий шаҳар қурилиши ансамлининг бир қисми, «сталин классицизми» услубига мансуб бино деб топди. Бу каби уйлар бундан кейин Ўзбекистон архитектура ёдгорликлари рўйхатига киритилиши лозим, дейилади комиссия хулосасида.
Икки қаватли ушбу бино ўтган асрнинг 30-йиллари Педагогика институти профессор ўқитувчилари учун қурилган. Турли вақтларда бу бинода республика илм-фанига ўз ҳиссасини қўшган машҳур олимлар истиқомат қилганлар ва бу факт бино нуфузини янада оширади.
2018 йили Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Х.Холмуродов бу уйда истиқомат қилаётган одамларга ҳужжатлар шоҳидлик беришича ушбу бино лойиҳасини машҳур архитектор Алексей Шуцев яратганини айтган. Айнан мана шу архитектор Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри, Москва Қизилмайдонидаги Ленин мавзолейи лойиҳаларининг муаллифи бўлади.
№7 уй 2006 йилга қадар давлат ҳимоясида бўлган, шундан кейин у рўйхатдан чиқарилган. Маданият вазирлиги экспертларининг фикрига кўра, бинода яшовчилар хонадонларини хусусийлаштириши учун мана шундай қарорга келинган.
Бундан икки йил олдин пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Universal Packing Masters компаниясига мазкур бинони бузиб, ўрнига кўп қаватли уй қуришга рухсат беради. Кейинчалик қурилиш Jemchug House МЧЖга берилади. Бинода яшовчи бир қисм аҳоли компенсация пулини олиб, уйни тарк этадилар, қолганлари бинонинг тарихий аҳамиятга эга эканини тиклашга ҳаракат қиладилар.
Оқибатда бўшатилган хонадонлар яроқсиз ҳолатга келиб қолган ва уйни тарк этганлар бу ерга кўчиб келолмайдилар. Шу билан бирга пудратчи карантин сабаб ишларини тўхтатган. «Газете.uz» га Jemchug House компанияси лойиҳага 10 млрд сўм ($1 млн.дан ортиқ) сарфланганини маълум қилган. Яна 155 млрд ($16,3 млн) сармоя киритилиши режалаштирилган. Лекин МЧЖ ҳозир ишламаяпти, ўзини яккалаш тартибига тушган ходимларига ойлик тўлашни давом этмоқда.
Тошкентда кейинги йиллар қурилишлар авжига чиқди. Бизнес марказлари ва савдо уйларининг қурилиши кўпинча жанжалларга қоришиб кетгани рост. Зеро, жанжаллар одамларнинг уйлари мажбуран бузилгани билан боғлиқ эди. Шу билан бирга Ўзбекистон пойтахтининг ҳанузгача Бош режаси йўқ. 2019 йили Тошкент шаҳрининг Бош плани 2020 йили тақдим этилиши айтилганди. Бироқ, мутасаддилар ҳужжатнинг аниқ тасдиқланиш санасига ойдинлик киритмаганлар.