Ўтмиш ёдгорликлари

Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди
Роҳатбоши кўчасидаги юз йиллик эман дарахти. Андрей Кудряшов фотосурати, "Фарғона"

Тошкентнинг ёши таҳминан 2500 йил ҳисобланади. Бу давр мобайнида шаҳарда жуда кўплаб дарахтлар экилган. Чунки дарахтларнинг соясигина жазирама исссиқда жонга ором бера олади. Ўзбекистон пойтахтида юз йиллик эмас, минг йиллик дарахтлар ўсиши керак эди. Лекин дарахтлар мебелчи ва қурувчилар учун хом-ашё ҳам саналади, демак у — керакли товар. Кейинги пайтлар Тошкентда дарахтлар шундай шиддат билан кесиляптики, яқин орада пойтахт чўлга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

Мустақиллик кўчасидаги юз йиллик чинор дарахтлари. Андрей Кудряшов фотосурати, "Фарғона"

Википедияда шаҳарнинг деярли ярми кўм-кўк даратларга бурканган, деб ёзилган. Афтидан, интернет ресурсида эски маълумотлар сақланиб қолган. Тошкент экологлари ўтган ойда рейд уюштириб, шаҳарда юз йиллар давомида ўсиб келаётган дарахтларни аниқладилар. Бундай дарахтлардан бор йўғи 42 туп қолибди.

Мустақиллик кўчасидаги уч юз йиллик дарахт. Андрей Кудряшов фотосурати, "Фарғона"

Пойтахт ҳокимияти ижтимоий тармоқларга экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш шаҳар бошқармасининг аср ёшидаги дарахтларга ғамхўрлик қилаётганига доир видеорепортаж жойлаштирди. Унда экологларнинг қадим дарахтлар атрофини ўраб, булар табиат ёдгорлиги сифатида давлат муҳофазасида эканлиги ёзуви бор табличкаларни ўрнатаётганлари тасвирланган.

Тошкент маркази, Амир Темур музейи олдидаги юз йиллик эман дарахти. Андрей Кудряшов фотосурати, "Фарғона"

Репортажда Тошкент марказидаги Мустақиллик кўчасида ўсаётган юз йиллик чинорлар тўғрисида гап боради. Аслида ушбу табличкалар юз йиллик дарахтларни тумор каби асраши кўзда тутилган. Лекин «Фарғона» уюштирган рейд табиат муҳофачиларининг дарахт кесувчилар билан жангга унчалик ошиқмаётганларини кўрсатди. «Намунали чинорлар»гина алоҳида тўсилган, қолган дарахтлар тақдирга тан берганича ўсиб ётибди

Эҳтимол, қўрилаётган чоралар юз йиллик эман ва чинор дарахтларини асраб қолар, ҳар қалай уларга болта ва арра билан яқинлашиш қийин кечади. Лекин дарахтларни панжара билан ўрагандан кўра, уларни ноқонуний кесаётганларни панжара ортига юбориш маъкул эмасми?!

Андрей Кудряшов фотосуратлари / «Фарғона»

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ