ВТБ Қозоғистон банки Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилди

vtb-bank.kz сайти фотосурати

Россиянинг ВТБ банкининг шўъба корхонаси бўлган ВТБ Қозоғистон банки 19-санкция пакети доирасида Европа Иттифоқининг янги санкцияларига дучор бўлди. Ушбу кредит ташкилотига нисбатан чеклов чоралари 2025 йил 2 декабрдан кучга киради.

Миллий банк маълумотларига кўра, Қозоғистондаги ВТБ банки 23 та банк ўртасида активлари бўйича 21-ўринни эгаллайди. 1 сентябрь ҳолатига кўра, унинг активлари 238,7 миллиард тенгени (443,6 миллион доллар) ташкил қилган. Молиявий муассаса ADCB ислом банки ва Заман-Банки ўртасида жойлашган.

Kursiv.kz хабарига кўра, 2022 йил март ойида (Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг – таҳр. изоҳи) халқаро SWIFT тўлов тизими, шунингдек, Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари ВТБ гуруҳи банклари билан ўз фаолиятини тўхтатган. ВТБ Қозоғистон ҳам Европа ва АҚШ санкциялар рўйхатига киритилгани сабабли доллар ва евро билан ишлаш имкониятини йўқотди.

2024 йил ёзида АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) ташкилотларни иккиламчи санкцияларга дучор бўладиган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Қозоғистон ВТБ ҳам бор эди.

Россия акциядорларига тегишли бўлган яна учта Қозоғистон банки — Сбербанк Казахстан, Альфа Банк ва Home Credit Bank ҳам қийинчиликларга дуч келди.

Биринчиси «Байтерек» холдинги томонидан сотиб олиниб, Bereke Bank деб номланди, кейинроқ Қатарнинг Lesha Bankига сотилган. Иккинчини Банк ЦентрКредит банки, Home Credit акцияларининг 75 фоизини Иржи Шмейц бошчилигидаги PPF халқаро инвестиция-молия корпорациясининг юқори даражали менежерлари сотиб олди (ҳозирда банк ForteBank фойдасига сотилмоқда).

Натижада, ВТБ Қозоғистон 2022 йилгача Россия банкларига тегишли бўлган, акциядорлари ва операцияларини ўзгартирмаган ягона банк бўлиб қолди. Кредит ташкилоти асосий эътиборни Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо операцияларини қўллаб-қувватлашга қаратди.

Бир қатор Қозоғистон компаниялари аввалроқ Европа Иттифоқи ва АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган эди. Сентябр ойида Bloomberg агентлиги Европа Иттифоқи Қозоғистонга қарши биринчи марта иккиламчи санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берганди, бироқ бу ҳали амалга оширилмади.

Европа Иттифоқининг янги санкциялари Марказий Осиёнинг бошқа банкларига, жумладан Қирғизистоннинг «Толубай» ва «Евроосиё жамғарма банки»га ҳамда Тожикистоннинг «Душанбе Сити банк», «Спитамен» ва «Тожикистон Коммерцбанки»ларига ҳам таъсир кўрсатди. Ушбу банклар учун чекловлар 12 ноябрдан кучга киради.

  • Марказий Осиёнинг жанглар майдонига айлангани ҳақида

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди