Самолёт қулаган жойни суратга олган қозоғистонлик блогер 10 кунга ҳибсга олинди

Азамат Сарсенбаев. Ижтимоий тармоқдаги фотосурат

Azerbaijan Airlines автакомпаниясига қарашли самолётнинг Ақтау аэропорти ҳудудида қулаган жойини суратга олган қозоғистонлик блогер Азамат Сарсенбаев 10 кунга ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида хабар берди.

Сарсенбаев қўлга олингани ҳақида кеча, 25 декабрь куни ёзган эди. У самолёт қулаган жойни суратга олгани учун уни Ақтау шаҳар полиция бўлимига олиб кетишаётганини тахмин қилганди. Шу билан бирга, блогер унинг фотосуратлари «бутун дунё оммавий ахборот воситалари» томонидан фойдаланилаётганини қўшимча қилган.

Кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи фуқаро С.А. жамоат тартибини бузгани учун ушланганини маълум қилди. «У воқеа жойида дрон учириб, қутқарув хизматлари ишига ва тергов ҳаракатларига тўсқинлик қилган, шунингдек, полиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган. Айни пайтда ҳуқуқбузар ички ишлар бўлимига олиб борилди, унга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади», — дейилган расмий матбуот хабарида.

Шу билан бирга, Сарсенбаев ижтимоий тармоқлар орқали унга адвокат билан учрашишга рухсат берилмагани ва ҳеч қандай аниқ айбловсиз видеотасвирга олишни тақиқлашганидан шикоят қилган.

Натижада блогер 10 суткага маъмурий қамоққа олинган.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев вазиятга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, баъзи журналистлар жасад парчаларини кўрсатиш орқали шов-шув қилмоқчи бўлишаётганини айтди ва ОАВни одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга чақирди. Баъзи машҳур ресурслар самолёт ҳалокатга учраган жойдан ўлганлар акс этган кадрларни эълон қилгани сиёсатчини ғазаблантирган. Негаки, уларнинг яқинлари буни кўриб қолиши мумкин, дея шикоят қилади Республика ҳукумати раисининг ўринбосари.

ℹ️ Сарсенбаев — Актаудаги таниқли оператор, фламинголар ҳақидаги вирусли видеолар муаллифи.

ℹ️ Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Бокудан Грознийга учаётган Embraer E190AR самолёти 25 декабрь куни Ақтауда ҳалокатга учради. Туман туфайли у шу ерга йўналтирилган. Сўнгги маълумотларга кўра, бортда 69 киши — Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия фуқаролари бўлган. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган рўйхатга кўра, 29 йўловчи тирик қолган.

Ҳалокат бўйича жиноий иш қўзғатилган, Қозоғистон ҳукумати фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш учун комиссия тузган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ