Қозоғистон ва Туркманистон стратегик ҳамкор давлатлар эканини тасдиқлади

akorda.kz сайти фотосурати

Туркманистон Қозоғистоннинг жуда яқин давлати ва табиий стратегик ҳамкоридир. Бу ҳақда республика президенти Қосим-Жомарт Тўқаев туркманистонлик ҳамкасби Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар чоғида маълум қилди, деб хабар беради Оқўрда сайти.

«Шуни таъкидмоқчиманки, Қозоғистон Туркманистоннинг сиз тилга олган барча масалаларда — энергетика, транспорт, логистика, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ишончли иттифоқчиси бўлган ва шундай бўлиб қолади. Биз Туркманистоннинг халқаро майдондаги бетараф мақомига катта ҳурмат билан қараймиз. Туркманистон минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлашга катта ҳисса қўшаётганига ишонамиз. Биз бир-биримиз билан, биринчи навбатда, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», — деди у.

Сердар Бердимуҳамедов, ўз навбатида, Қозоғистонга ўз мамлакатининг бетараф ташқи сиёсат мақоми ва халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

«Туркманистон Қозоғистон Республикасининг ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Биз энергетика, транспорт, савдо, қишлоқ хўжалиги, юқори технологиялар каби муҳим соҳаларда ҳамкорликдаги фаолиятимизни давом эттиришни мақсад қилганмиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда маданий-гуманитар алоқалар ҳам катта аҳамиятга эга», — деди у.

Икки давлат раҳбарларининг учрашуви олдидан Тўқаев ва Туркманистон Халқ Маслаҳати (Халқ кенгаши) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Президент унга меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади. Гурбангули Бердимуҳамедов Тўқаевга «Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги» юбилей медалини топширди. Улар, шунингдек, Ашхободда Абай Кунанбаули ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этишди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди