Ўзбекистон президенти 26 январь куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга йўл олади

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ВА САДИР ЖАПАРОВ, МАРТ 2021 ЙИЛ. ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26—27-январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан амалга оширилади. Бишкекда давлат раҳбарларининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтади.

«Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.
Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади», —дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Музокаралар якунлари бўйича қўшма ҳужжатлар пакети қабул қилинади.

Дастлаб Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи 10 декабрга мўлжалланган эди, аммо кейинроқ қолдирилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?