7 октябрь, жума куни Қирғизистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга норозилик нотаси топширилди, деб хабар беради «Ховар» ахборот агентлиги.
Бунга Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Чингиз Кустебоевнинг Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг Россия ордени билан мукофотлангани ҳақидаги изоҳи сабаб бўлган.
ТИВнинг таъкидлашича, «Тожикистон томони Қирғизистон ТИВ матбуот котибининг бундай баёнотларини сиёсий маданиятнинг емирилиши ва элементар дипломатик этиканинг йўқлигидан далолат сифатида баҳолайди». Қирғизистон ТИВ вакилининг изоҳи, шунингдек, «Қирғизистоннинг Тожикистонга қуролли тажовузининг асл сабаблари тўғрисида ёлғон фикрни жамоатчилик фикрига сингдиришга бўлган бемаъни уринишдир» деб ҳам аталган. Бундай иккиюзламачиликка асосланган мулоҳазалар 2022 йил 19 ва 25 сентябрда томонлар имзолаган баённомалар руҳи ва ҳарфига тўғри келмаслиги таъкидланади» (гап томонлар бир-бирини айблаётган чегарадаги сўнгги қуролли можаро ҳақида бормоқда — таҳр. изоҳи).
Ўтган чоршанба куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чингиз Кустебоев ўзининг Facebookдаги саҳифасида (Meta корпорациясига тегишли ушбу ижтимоий тармоқ РФда экстремисик деб тан олинган ва тақиқланган) Тожикистон Президенти Россиянинг III даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан, жумладан, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун мукофотлангани ҳақида фикр билдирган. Матбуот котибининг сўзларига кўра, Тожикистон раҳбариятининг ҳаракатлари «Марказий Осиё мамлакатлари халқлари ўртасидаги тинчлик ва ҳамжиҳатликка путур етказади». Кустебоев, шунингдек, ушбу мукофот «ўринли тушунмовчиликка сабаб бўлаётганини» таъкидлайди.
4 октябрь куни Владимир Путин шу ҳафта 70 ёшга тўлган Эмомали Раҳмонни орден билан тақдирлаган эди. Бугун Тожикистон раҳбари Санкт-Петербургдаги МДҲнинг норасмий саммитига ташриф буюрди. Саммит Путиннинг 70 ёшга тўлган кунига тўғри келди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров саммитга «тирбанд иш кундалиги туфайли» ташриф буюролмаган, бироқ россиялик ҳамкасбини телефон орқали табриклаган.