«Beeline Қозоғистон» Россия каналларини ўчириш ҳақидаги фикридан қайтди

t.me/mintsifry фотосурати

«Beeline Қозоғистон» телекоммуникация компанияси Россия каналларини ўчирмайди. РФ Рақамли трансформация вазирлиги маълумотларига кўра, компанияга эгалик қилувчи Veon холдинги ушбу бўлим билан маслаҳатлашганидан сўнг ўз режаларини мувофиқлаштирган.

Сентябрь ойида «Beeline Қозоғистон» 5 октябрдан бошлаб «TV Интернет Дома» ва BeeTV сервиси «Первый канал СНГ», «НТВ Мир», «Карусель International», «Россия-24», «Музыка Первого», «РТР-Планета», «Время: далекое и близкое», «Телекафе», «Поехали», «Дом кино Premium HD», «Бобер», «Россия-К», «Дом кино», «Победа» ва «О!» каналлари трансляцияси тўхтатилишини маълум қилганди.

Orda.kz хабарига кўра, компаниянинг қарори Қозоғистон ижтимоий тармоқларида илиқ кутиб олинган, бироқ 28 сентябрь куни ўчирилган каналлар рўйхати кўпайган. Унга Россия ва Беларусь, шунингдек, бошқа бир қатор хорижий оммавий ахборот воситалари киради. Ушбу рўйхатга РБК (РБК-ТВ), «ТВ Центр», ТНВ-Планета, RTVI HD, 1+1 int, Premium HD, Kvartal TV, «Беларусь 24», France 24, Deutsche Welle, TRT AVAZ, EuroNews English, Euronews, CNN International, BBC World киритилган.

Компания ушбу ўзгаришларни «одатдаги амалиёт» ва ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз томошабинлар хоҳишидаги ўзгаришлар билан боғлиқ, дея изоҳлади. Бу ҳақда сентябрь ойи охирида янги тайинланган Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Дархон Қодирали ҳам мажлис чоғида шуни маълум қилди. «Бу бизнинг идорага тааллуқли масала эмас, зеро у Голландияда жойлашган хусусий компаниядир. Улар ўз фойдаланувчиларининг хоҳиш-истакларини таҳлил қилган ҳолда ўз шахсий қарорларини қабул қилишади», — деди у.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ