Толиблар Американинг С-130Н ҳарбий-транспорт самолётини созлай олдилар

Қобул аэропортидаги С-130Н самолёти. theepochtimes.com сайти фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракатининг Ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) Американинг Lockheed С-130H ҳарбий транспорт самолётини созлай олди. Бу ҳақда толиблар Мудофаа вазирлиги расмий вакили Иноятуллоҳ Хоразмий баёнотига асосланиб «Sputnik-Афганистан» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, эвакуация вақтида америкаликлар самолётдаги энг муҳим агрегатларини атайин ишдан чиқаришган ва ҳеч ким уларни таъмирлай олмайди, деб ўйлашган. Аммо толиблар Ҳарбий-ҳаво кучларининг техник ходимлари бу вазифани уддалай олишган. Хоразмийнинг қайд этишича, С-130Н учишга тайёр.

АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензи ўтган йил август ойида Кобул аэропорти орқали хорижлик ҳарбийлар ва тинч аҳолини эвакуация қилиш чоғида Кобул аэропортида қолган 73 та самолёт қайта тиклаб бўлмас даражада яроқсиз ҳолатга келтирилгани ва улар ҳеч қачон уча олмаслигини таъкидлаганди.

Айтиш лозим, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач, «Толибон» ўз Ҳарбий-ҳаво кучларини яратишни устувор вазифаларидан бирига айлантирди. Бунинг учун улар мерос бўлиб қолган самолётларни таъмирлаш ва Афғонистон собиқ ҳукумати ҳарбий-ҳаво кучларининг хорижга қочиб кетган учувчиларини ўз ватанларига қайтариш ишларини бошладилар.

C-130 самолёти 70 га яқин одамни ташишга қодир ва унинг юк кўтариш қуввати 19 тоннани ташкил қилади. C-130Н модификацияси кенгайтирилган ички ва ташқи ёнилғи захиралари, шунингдек, 3362 кВт (4508 от кучи)га эга Т56-А-15 двигателлари билан ажралиб туради.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ