Толиблар исён қўтарган ҳазоралар қишлоғини ўз назорати остига олганларини эълон қилди

Сари-Пул вилоятининг Балхоб қишлоғи. TOLOnews сайти фотосурати

Афғонистонда ҳокимиятни назорат қилувчи «Толибон»* радикал ҳаракати мамлакат шимолидаги Сари Пул вилоятида марказий раҳбариятга қарши қўзғолон кўтарган ҳазоралардан иборат Балхаб қишлоғини ўз назорати остига олганини маълум қилди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ҳазоралар истиқомат қилувчи Балхобдаги толиблар қўмондони Маҳди Мужоҳид июнь ойи ўрталарида ўз ўрнига этник пуштунлардан вакил тайинланишига қарши чиққанди. Дастлаб «Толибон» раҳбарияти масалани музокаралар йўли билан ҳал қилмоқчи бўлган, бироқ 20 июнь куни исённи бостириш учун бошқа вилоятлардан толиблар бўлинмалари юборилган.

Тахминан бир ҳафта мобайнида бу ерда зирҳли техникалар ёрдамида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Натижада, «Толибон» марказий раҳбариятига кўра, Балҳоб тўлиқ назорат остига олинган.

Толиблар раҳбарияти ҳалок бўлган жангарилар, шунингдек, исёнчи ҳазоралар қўмондони ва унинг аскарлари тақдири ҳақида хабар бермаган.

Афғонистонлик журналист Билол Сарварийнинг ёзишича, Мужоҳид ўз отрядлари билан қишлоқдан чекиниб, дараларга яширинган.

Қўшимча қилиш лозим, сўнгги пайтларда раҳбарияти асосан пуштунлардан иборат бўлган толиблар сафида миллий низолар кучаймоқда, чунки «Толибон» паштунлаштириш сиёсатини олиб бормоқда. Ўзбеклар, ҳазоралар, тожиклар ва помирлардан иборат толиблар қўмондонлари бошчилигида қўзғолонлар бўлиб ўтган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ