Британия Афғонистондаги толиблар режимининг зўравонлик йўли билан ағдарилишини қўллаб-қувватламайди

Хьюго Шортер. Унинг Twitter саҳифасидаги фотосурати

Буюк Британия Афғонистондаги «Толибон»* радикал ҳаракати ҳокимиятини зўравонлик йўли билан ағдаришга интилаётган кучларни қўллаб-қувватламайди ва қўллаб-қувватлаш ниятида ҳам эмас. Буюк Британиянинг Афғонистондаги дипломатик миссияси муваққат раҳбари Хьюго Шортернинг (Hugo Shorter) тегишли баёноти Британия ҳукумати сайтида чоп этилди.

Шортернинг таъкидлашича, унинг мамлакати Афғонистонда сиёсий ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштириш режаларини амалга оширишга тайёргарлик кўриш учун ўз ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермайди ва бошқа ҳеч кимга бундай режаларни қўллаб-қувватлашни маслаҳат ҳам бермайди.

«[Афғонистонда] тинчлик ва барқарорликка кўмаклашиш, афғон халқига муҳим гуманитар ёрдам кўрсатиш ва умумий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун ҳозирги Афғонистон маъмурияти билан прагматик ҳамкорликдан бошқа муқобил йўқ; биз мана шундай ўзаро ҳамкорлик билан шуғулланёпмиз»,деди британиялик дипломат.

Буюк Британия афғон муаммоси доирасида зўравонлик Афғонистонга ҳам, жаҳон ҳамжамиятига ҳам фойдали эмас, деб ҳисоблайди ва ҳар қандай террорчилик хуружларини қоралайди.

Шу билан бирга, дипломат Британия ҳукумати Панжшер ва бошқа бир қанча вилоятлардаги Миллий қаршилик фронти партизанларининг жангларини террорчилик ҳужуми деб ҳисоблайдими ёки йўқлигини изоҳламади.

Таъкидлаш жоиз, 20 йил давомида Британия ҳарбий контингенти толибларга қарши курашган халқаро миссияда қатнашган. Бундан ташқари, инглизларга энг қийин ҳудудлардан бири берилган — улар Афғонистоннинг жанубида, толиблар таъсири кучли бўлган жойда фаолият юритишган. Ўтган ёзда пойтахт Кобул радикал ҳаракат жангарилари томонидан жангсиз қўлга киритилганидан сўнг Британия ҳарбийлари бошқа хорижий кучлар қатори Афғонистонни тарк этди.

Британия дипломатлари ҳам ўтган август ойида Кобулни тарк этишган ва ҳозирда Қатар пойтахти Доҳада фаолият юритмоқдалар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ