Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган радикал «Толибон»* радикал ҳаракати делегацияси 25-Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (СПХИФ) иштирок этиш учун Россияга келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.
Делегация таркибида Афғонистоннинг Москвадаги Муваққат ишлар вакили (chargés d'affaires) Жамол-Носир Гарвал ва Савдо-саноат ва сармоя палатаси раҳбари ўринбосари Муҳаммад-Юнус Моҳманд бор.
Моҳманднинг айтишича, толиблар Россия ҳукумати билан афғон мевалари, қуритилган мевалар, шунингдек қазиб олинган хомашё экспорти билан боғлиқ божсиз савдо имкониятларини муҳокама қилиш ниятида. Толиблар Россиядан буғдой (2 миллион тонна), шиша ва ёғоч, шунингдек нефть — аввалига 5 минг тонна, кейинчалик 10 минг тонна сотиб олишдан манфаатдор.
16 июнь куни толиблар Росконгресс билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати Россияда расман тақиқланган, бироқ улар Афғонистон ҳукумати ва Афғонистонда жойлашган хорижий қўшинларга қарши партизан уруши олиб бораётган бир пайтда ҳам толиблар делегациялари муаммони ҳал қилиш бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Россия Федерациясига ташриф буюра бошлашган.
Толиблар делегациясининг Санкт-Петербургга бу галги ташрифи Россияда бўлиб ўтадиган юқори даражадаги халқаро иқтисодий анжумандаги илк иштирокидир.
СПХИФ 15 дан 18 июнгача давом этади. Форумнинг асосий мавзуси: «Янги дунё – янги имкониятлар». Росконгресс маълумотларига кўра, Форум доирасида Африка, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси, Европа (қайси давлатлар кўрсатилмаган) давлатлари, Беларус, Миср, Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Қозоғистон ишбилармон доиралари вакиллари, шунингдек «ЕАЭС – АСЕАН» билан мамлакатлараро бизнес мулоқотлари ўтказилади.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).