Эрон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракатига собиқ афғон ҳукуматига дахлдор барча ҳарбий техникаларни қайтариб берди. Бу ҳақда 8 июнь куни «Толибон» ҳаракатининг Ҳирот вилоятидаги вакили баёнотига таяниб, Aamaj News ахборот ресурси хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойида «Толибон» бутун Афғонистон бўйлаб муваффақиятли ҳужум уюштирганида, Афғонистон ҳукумат кучларининг айрим ҳарбий хизматчилари турли ҳарбий техникани ўғирлаб, қўшни давлатларга қочиб кетган эди. Жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистонда ўнлаб вертолёт ва самолётлар ўғирлаб кетилган. Аскарлар ва ҳукумат тарафдорлари бўлган қўшинлар Эрон билан чегарадош Ҳирот вилоятидан ўқ отган зирҳли машиналарда чиқиб кетишган.
Aamaj News хабарига кўра, 7 июндан 8 июнга ўтар кечаси Эрон толибларга Humvee зирҳли машиналари ва Ranger пикаплари, шунингдек турли турдаги ўқотар қуролларни топширган. Уларни Ҳирот вилоятига олиб келинган.
ایران تجهیزات نظامی نیروهای امنیتی حکومت پیشین را به طالبان تسلیم کرد
ایران تجهیزات نظامی نیروهای امنیتی حکومت پیشین را به طالبان تسلیم کردhttps://t.co/mqxjKVKPrn pic.twitter.com/vxc0NEoy7K
— Hasht e Subh Daily (@HashteSubhDaily) June 8, 2022
Толиблар Мудофаа вазирлиги, шунингдек, собиқ афғон армиясининг Афғонистонда қолган, аммо мамлакатни тарк этаётган хорижий қўшинлар томонидан ишдан чиққан 50 та самолётини таъмирлашга муваффақ бўлганини маълум қилди. Таъмирдан сўнг Россиянинг Ан-32Б ҳарбий-транспорт самолёти ва Американинг Cessna AC-208B Combat Caravan енгил ҳужумчи самолёти муваффақиятли парвоз қилди.
Аввалроқ радикал ҳаракат ўз армияси сонини 150 минг кишига етказишни режалаштираётганини маълум қилганди. Май ойи ҳолатига кўра, толиблар армиясида 130 минг киши бор.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).