Афғонистонни тарк этган сиёсий етакчилар илк бор учрашдилар

Дўстумнинг Туркиядаги қароргоҳида афғон сиёсатчилари учрашуви. Ижтимоий тармоқ фотосурати

«Толибон»* раликал ҳаракати ҳокимиятни қўлга киритгач Афғонистонни тарк этган бир неча афғон сиёсатчилари Туркияда учрашдилар. Бу ҳақда TOLOnews телеканали собиқ вице-президент, маршал Абдул Рашид Дўстум раҳбарлик қилаётган «Жунбиш-э Милли» (Афғонистон миллий ислом ҳаракати) партияси матбуот котиби Эҳсон Нирога (Ihsan Niro) таяниб хабар берди.

«Маршал Дўстум сиёсий ва нуфузли етакчиларни қабул қилди. Учрашув Афғонистонда қандай ўзгаришлар қилишга доир фикрлар алмашиш учун ўтказилди», — деди Ниро.

Учрашувда Афғонистон Ислом бирлиги халқ партияси етакчиси Ҳожи-Муҳаммад Моҳақиқ, собиқ вице-президент Аҳмад Зиё Масъуд, парламент собиқ спикери Мир-Раҳмон Раҳмоний, собиқ молия вазири Абдул-Ҳади Аргандивал, шунингдек, «Ҳизб-э-Ваҳдат» раҳбари Муҳаммад-Карим Халилий ва собиқ Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний вакиллари қатнашдилар.

Бу толиблар ҳокимиятни эгаллаши сабабли Афғонистонни тарк этган афғон сиёсатчиларининг биринчи учрашуви эди. Улардан Дўстум ва Моҳақиқ бир пайтлар толибларга қарши қуролли гуруҳларга раҳбарлик қилган.

Учрашув иштирокчилари нимага келишиб олишгани ҳақида хабар берилмаган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ