The Washington Post: Афғонистонда метамфетамин ишлаб чиқариш героин ишлаб чиқариш ўрнини босмоқда

«Кристалл метамфетамин» - бу каби модда Афғонистонда ишлаб чиқарилади. Википедиядан фотосурат

Афғонистонда сўнгги 6 йил ичида метамфетамин ишлаб чиқариш барқарор равишда афюн ишлаб чиқариш ўрнини босди. Бундан ташқари, метамфетамин мамлакатда очиқ ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади. Бундай хулосалар The Washington Post нашри мақоласида келтирилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Қандаҳор вилоятида 0,5 килограммни 250 долларга сотиб олиш мумкин, Европа қора бозорларида эса бу хил миқдордаги дори воситаси ўн минглаб доллар туради.

Қандаҳордаги метамфетами улгуржи сотувчиси Абдулвадуд (Abdulwadood) «ҳар йили ушбу наркотик моддани сотиш ва ишлаб чиқариш тобора ортиб бормоқда», дейди. Унинг сўзларига кўра, битта дилер бир неча кун ичида 20 килограммга яқин дори воситасини сотиши мумкин.

Афғонистон ўнлаб йиллар давомида дунёнинг афюн ишлаб чиқариш маркази бўлиб келган. Мутахассисларнинг фикрича, 2015 йилдан 2020 йилгача афғон гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчилари дунё бўйлаб опиат ишлаб чиқаришнинг 83 фоизини таъминлаган. Афғонистонда метамфетамин ишлаб чиқариш ҳозир жуда тез ўсиб бормоқда. Бу Ғарб экспертлари ва расмийлари орасида Афғонистонда «Толибон»* радикал ҳаракати ҳокимиятни қўлга киритгач, мамлакат ушбу дори воситасининг асосий етказиб берувчисига айланиши мумкин, чунки бутун дунё бўйлаб унга талаб ортиб бормоқда, деган хавотир кучаймоқда.

БМТ маълумотларига кўра, 2018 ва 2019 йиллар оралиғида Афғонистонда метамфетамин мусодаралари 6 бараварга ошган.

Айни пайтда метамфетамин Эрон ва Покистонга илгари героин тарқатилган маршрут бўйлаб экспорт қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойида Афғонистонда ҳокимият қўлга киритилгач, толиблар гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши – биринчи навбатда, кўкнори етиштириш ва ундан героин ишлаб чиқариш билан курашишга ваъда берган эди.

Жорий йилнинг апрель ойи бошида «Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистонда кўкнори етиштиришни тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқарган эди.

Бундан ташқари, Охундзоданинг фармони билан «барча турдаги дори воситалари, шунингдек, [таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган] таблеткалар ва алкоголдан фойдаланиш, уни ташиш, савдо, экспорт ва импорт қилиш тақиқланган. Афғонистонда жойлашган барча гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам тақиқланган.

Бироқ, кўкнори етиштирувчи маҳаллий фермерлар толибларнинг нароктик моддалар этиштиришни тақиқламаслигига ишончи комил, чунки кўпчилик афғонлар учун бу пул топишнинг ягона йўли ҳисобланади.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ