24 февраль куни Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати кучлари билан Покистон ҳарбийлари ўртасида Афғонистоннинг жанубий Қандаҳор вилоятида жойлашган Спин Болдак чегара пунктида содир бўлган жангда камида икки киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар беради.
Жанг бўлган ҳудудга ташриф буюрган телеканал журналисти маҳаллий аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.
«Миномётлардан жуда кўп ўқ узилди. Ярадорлар ҳам кўп», — деди маҳаллий аҳолидан бири.
«Чегара яқинида мужоҳидлар («Толибон») назорат пункти мавжуд. Мазкур пункт ўққа тутилди, кейин назорат пункти ҳам ўз навбатида жавоб берди ва бу эса оғир қуроллардан ўққа тутилишига олиб келди», — деди тўқнашув гувоҳларидан бири.
Покистон томони ўз йўқотишлари ҳақида хабар бермаган, шунингдек, чегарадаги можаро бўйича ўз версиясини ҳам бирдирмаган.
Толиблар вакили Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, «Спин-Болдак» чегара пункти ҳудудида радикал ҳаракат жангарилари ва Покистон чегарачилари ўртасида низо келиб чиққан. «Афсуски, биринчи бўлиб Покистон қўшинлари ўт очди. Ҳар икки томон расмийлари [ҳодисадан] хабардор ва ҳозир вазият назорат остида. Бу ҳодиса нима учун содир бўлганини текширамиз», — деди Мужоҳид.
Ижтимоий тармоқларда тўқнашув жойига «Толибон»нинг қўшимча кучлари етиб келгани акс этган видео пайдо бўлди.
جنگجوی طالب: تا اتک بخیر میگیریم
— Aamaj News (@aamajnews24) February 24, 2022
به دنبال درگیری امروز میان طالبان و مرزبانان پاکستانی در سپین بولدک، نواری که در اختیار آماج قرار گرفته نشان میدهد که طالبان هنوز هم خشمگین اند و از تصرف تا پُل اتک سخن میزنند. این در حالی است که ذبیح الله مجاهد درگیری را تمام شده گفته بود. pic.twitter.com/tw4R2A7E2a
Эслатиб ўтамиз, бу чегарада толиблар ва Покистон армияси ўртасидаги биринчи тўқнашув эмас. Аввалроқ, жангарилар Покистон ҳарбийлари томонидан Афғонистон ҳудудида ўрнатилган тўсиқларни олиб ташлашган, шунингдек Покистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудига кирганидан сўнг улар билан тўқнаш келишган.
Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара Дюранд чизиғи бўйлаб ўтади. У чизиқ 19 асрда уч марта бўлиб ўтган инглиз-афғон урушидан кейин чизилган, бу вақт давомида Буюк Британия Британия Ҳиндистонини кенгайтиришга ҳаракат қилган. Мазкур чегара 1893 йилда Афғонистон амири Абдурраҳмон ва Ҳиндистон мустамлака маъмурияти котиби Мортимер Дюранд ўртасидаги музокаралар натижаси ҳисобланади.
2001 йили толиблар режими ағдарилганидан кейин тузилган Афғонистон ҳукумати Дюранд чизиғини чегара сифатида тан олишдан бош тортган, чунки у мамлакатнинг тарихий чегараларига тўғри келмайди ва куч билан ўрнатилган деб ҳисоблаган. Шу сабаб, Покистон ва Афғонистон қўшинлари чегарасида вақти-вақти билан жанглар бўлиб турарди.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).