Россия президенти Владимир Путин Донбассдаги вазият кескинлашган бир пайтда Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. У 24 февраль куни эрталаб россияликларга мурожаатида бундай қарор НАТОнинг Шарққа кенгайиши ва ҳарбий инфратузилманинг Россия чегараларига яқинлашаётгани муносабати билан қабул қилингани, бу эса Россия учун хавф туғдираётганини айтди. Путин, шунингдек Россия Украина халқига ҳужум қилмоқчи эмаслигини, унинг мақсади — Украинани демилитаризация қилиш эканини айтди.
«Мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим. Унинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилишдан иборат. Бунинг учун биз Украинани демилитаризация қилиш ва миллатчилик мафкурасидан озод этишга интиламиз», — деди Путин.
Бугун эрталаб Украина раҳбари Владимир Зеленский бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди.
«Россия бизнинг ҳарбий инфратузилмамиз, чегарачиларимизга зарбалар берди. Украинанинг кўплаб шаҳарларида портлаш овозлари эшитилди. Биз бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий қилмоқдамиз», — деди Зеленский видеомурожаатида . У украиналикларни ваҳима қилмасликка, уйда қолишга чақирди.
Эрта тонгдан бутун Украина бўйлаб кучли портлашлар янгради, уларни Харьков, Чугуев, Херсон, Одесса, Ивано-Франковск ва бошқа шаҳарлар аҳолиси эшитиб, кўришди, дея хабар беради ОАВ. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Россия қўшинлари Украина ҳарбий объектлари ва аэродромларига шиддатли зарбалар бераётганини маълум қилди. Киевда ҳаво ҳужумидан мудофаа сиреналари янграмоқда. Украина ҳаво ҳудуди фуқаро авиацияси парвозлари учун ёпилган.
#WATCH Explosions light up the night sky in #Dnepropetrovsk.#Russia #Ukraine #UkraineWar #RussiaWar #Putin #Ukraine #Україна #Росія #Россия #Украина #UkraineRussiaCrisis #RussiaUkraineConflict pic.twitter.com/VAA9IC3uWH
— 凤凰网 Ifeng (@IFENG__official) February 24, 2022
#Украина #Россия #Война
— MB (@MB31357662) February 24, 2022
А это кадры из Харькова... pic.twitter.com/IwN2rAOKeQ
#Украина #Россия #Война
— MB (@MB31357662) February 24, 2022
Мариуполь обстреливают... pic.twitter.com/aaAap2DEbX
Қора денгиз флотининг Азов денгизи ва Одессада десант операциясини бошлагани, шунингдек, Белоруссиядан Украина ҳудудига танкларнинг ҳужуми ҳақида хабар берилган. Украина чегара хизмати мамлакатнинг давлат чегараси «Беларусь кўмагида рус қўшинлари томонидан ҳужумга учраганини» таъкидламоқда. «Чегара бўлинмалари, чегара техникаси ва ўтказиш пунктларига ҳужумлар артиллерия, оғир техника ва ўқотар қуроллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда. Бу Луганск, Суми, Харьков, Чернигов ва Житомир вилоятларида содир бўлмоқда», — дейилади Чегара хизмати хабарида.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Украина чегарачилари Россия бўлинмаларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмагани, «Украина ҳаво мудофааси тизимлари бостирилгани» ва Украина Қуролли кучлари ҳаво базалари инфратузилмаси «яроқсиз ҳолга келтирилгани» тўғрисида хабар берди.
Европа Иттифоқи Россияни Украинага қарши ҳарбий операцияларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.