Туркия ва Қатар толиблар билан Кобул аэропортини бошқариш борасида келишувга эришди

Қобул халқаро аэропорти. "Пажвак"сайти фотосурати

Қатар ва Туркия Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган радикал «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган ҳукумат вакиллари билан Кобул халқаро аэропортини бошқариш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда 28 январь куни Пажвак ахборот агентлиги Қатар Ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, гап «Кобул аэропортининг айрим қисмларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, шунингдек бошқа муҳим масалалар ҳақида» бормоқда. Шартноманинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Қобул халқаро аэропорти инфратузилмаси 2021 йил август ойида пойтахт толиблар томонидан эгаллаб олинганидан кейин чет эл фуқаролари ва улар билан ҳамкорликда бўлган афғонларни эвакуация қилиш чоғидаги тартибсизлик, шунингдек 26 август куни аэропорт яқинида содир этилган теракт оқибатида қисман шикастланган эди. Халқаро эвакуация операцияси якунланган сўнг сентябрь ойидан бери Қатардан келган техник ходимлар аэропортни ишга туширишга ёрдам беришган.

Таъкидлаш жоиз, Кобул аэропорти айни дамда Афғонистоннинг асосий авиахаби бўлиб, бу ерга муҳтож афғонлар учун гуманитар ёрдамлар келтирилмоқда. Бундан ташқари, Қобулга бир қатор чет эл  фуқаролик авиакомпаниялари мунтазам парвозлар уштирмоқда.

Бундан олдин, «Фарғона» 27 январь куни Qatar Airways авиакомпанияси америкалик фуқароларни эвакуация қилиш учун ўз парвозлари қайта тиклангани ҳақида хабар берган эди. Айрим версияга кўра, толиблар Афғонистонни ким тарк этиши мумкинлиги борасида келишмовчиликлар туфайли ушбу парвозларни тақиқлаган. Яна бир тахминга кўра, толиблар ўз вакиллари, оила аъзолари учун текин жой берилишини талаб қилганлари боис Qatar Airways Кобулга мунтазам авиарейсларни тўхтатган.

* «Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ