Толиблар ўз сафларидан 3000 нафар жангарини «тозалади»

«Толибон» жангарилари қамасёд қилиш маросимида. Bakhtar News сайти фотосурати

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган «Тозалаш комиссияси» ҳаракат обрўсига путур етказган уч мингдан ортиқ кишини аниқлади. Бу ҳақда Aamaj News агентлиги комиссия раҳбари Лутфулла Ҳакимийга (Lutfullah Hakimi) таяниб хабар беради.

Қайд этилишича, радикаллар 15 та вилоятда ҳаракатнинг нолойиқ аъзоларини аниқлаган. Толиблар бошқа ҳудудларда ҳам тозалаш ишларини давом эттиришга ваъда берган.

«Тозалаш комиссияси» толиблар томонидан 2021-йил ноябрь ойида тузилган. Шу тариқа радикал ҳаракат афғонларнинг «Толибон» жангариларининг репрессиялари ва ўзбошимчаликлари тўғрисида кўплаб шикоят ва хабарларига жавоб қайтарди. Комиссия «Толибон» ҳаракатининг марҳум асосчиси Мулла Умарнинг ўғли мулла Муҳаммад Ёқуб бошчилигидаги Мудофаа вазирлигига бўйсунади. Унинг асосий вазифаси ҳаракат сафларида ўз ҳаракатлари билан толибларни обрўсизлантираётган шахсларни аниқлашдан иборат.

Ўтган йил август ойи ўрталарида Кобулни қўлга киритиш пайтида «Толибон» жангарилари сони 100 минг кишига етган эди.

Толиблар ҳозирда ўз ҳарбийлаштирилган қўшинлар сонини 80 000 (бу Ўрта Осиё республикаларидаги ҳар қандай мунтазам армиядан кўпроқ) деб ҳисоблайди ва уларни 150 000 га етказмоқчилар.

Афғонистонда жангарилар ҳокимиятни қўлга киритгач, «Толибон» ҳаракатининг юқори мартабали мулозимлари собиқ ҳукумат амалдорлари ва хавфсизлик кучларини репрессия қилмасликка вада беришганди. Бироқ. ижтимоий тармоқларда аввалги ҳукуматга ишлаган ёки Афғонистонда 20 йиллик миссияга эга хориж қўшинлари билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг ҳибсга олингани ва ўлдирилгани ҳақида мунтазам равишда хабарлар тарқалмоқда. Журналистлар ва фуқаро фаолларига нисбатан ҳам репрессиялар уюштирилмоқда.

* «Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ