Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 2022 йили 5 миллиард доллардан ортиқ халқаро молиялаштиришни ўз ичига олган Афғонистон аҳолиси ва қўшни мамлакатларга кўчиб ўтишга мажбур бўлган афғонларга ёрдам бериш бўйича иккита режани таклиф қилди. Бу ҳақда 11 январь куни халқаро ташкилот матбуот хизмати хабар берди
«БМТ ва нодавлат ташкилотлари бугун Афғонистонда 22 миллион инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ёрдам кўрсатиш ҳамда 5,7 миллион афғон ва қўшни мамлакатлардаги маҳаллий жамоаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма режаларини ишга туширмоқда. Қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатиш режаси 2022 йилда 5 миллиард доллардан ортиқ халқаро молиявий ёрдамни талаб қилади. Афғонистондаги одамлар дунёдаги энг ёмон инқирозлардан бирини бошдан кечирмоқдалар. Аҳолининг ярми аянчли очарчиликка дуч келган, 9 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетганишга мажбур бўлган», — дейилади хабарда.
Халқаро ташкилот афғонлар қўллаб-қувватланмаса, «соғлиқни сақлаш хизматларининг ишдан чиқиши оқибатида ўн минглаб болалар тўйиб овқатланмасликдан ўлиши мумкинлигини» таъкидлайди.
БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс сўзларига кўра, Афғонистон кенг кўламли гуманитар фалокат ёқасида. «Менинг мурожаатим жуда долзарб. Афғонлар учун эшикларни ёпманг. <…> Гуманитар режаларни қўллаб-қувватлаш орқали очлик, касаллик, тўйиб овқатланмаслик оқибатида юз берадиган ўлимлар олдини олишга ёрдам беринг»,— деди Гриффитс.
Гуманитар ёрдам режаси бўйича 4,4 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган.Маблағлар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, бошпана, чимлик сувидан фойдаланиш ва санитария тадбирларига йўналтирилиши кўзда тутилган.
Қочқинларга кўмак бериш ташаббуси соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, таълим, логистика ва телекоммуникацига доир 40 та ташкилотни молиялаштириш учун 623 миллион доллар маблағ ажратилиши зарур.
Таъкидлаш жоиз, Афғонистонда фавқулодда гуманитар вазият ўтган йил август ойида «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан ҳокимият қўлга олиганидан сўнг кескинлаша борди. Кўплаб халқаро гуманитар ташкилотлар дунёнинг қатор мамлакатларида террорчи ташкилот сифатида тан олинган «Толибон» ҳаракати билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди, муҳтожликда яшаётган афғонларга озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб бериш ва тарқатиш бўйича белгиланган транспорт схемалари бузилди, АҚШ Афғонистон ҳукуматининг банкларидаги маблағларини террорчилар фойдаланолмаслиги учун музлатиб қўйди.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).