Миллий қаршилик фронти афғон вилоятларида ўнлаб толиблар яксон этилганини маълум қилди

МҚФ жангчилари. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Афғонистон Миллий қаршилик фронти (МҚФ) кейинги саккиз кун ичида 61 нафар «Толибон»* жангариларини ўлдирган, 42 та толиб яраланган. Бу ҳақда МҚФ матбуот котиби Сибғатулла Аҳмади (Sibghatullah Ahmadi) Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Аҳмади сўзларига кўра, «Толибон»га қарши Бағлон, Пандшер, Қабул, Каписа, Саманган, Таҳор, Парван, Бадгис, Лағмон, балх, Фарёб, Ғазна, Ғор, Ҳирот ва Кунар вилоятларида «муваффақиятли партизан операциялари» амалга оширилган.

«Қобул, Каписа, Бағлон ва Панжшир вилоятларида думан катта талофатга учради. Миллий қаршилик фронти бу операцияларни шундай маҳорат билан уюштирдики, тинч аҳолидан ҳеч ким жабрланмади. Операцияларда жасур аскарларимиздан икки нафари ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди», — деди МҚФ вакили, фронт мамлакатни Толибон режимидан тўлиқ озод қилинмагунча ўз фаолиятини давом эттиришини қўшимча қиларкан.

Аввалроқ МҚФ раҳбарлари Афғонистонда кураш майдонини кенгайтираётгани ва мамлакатнинг кўпгина вилоятлари қаршилик кучларига қўшилаётганини маълум қилганди. Бироқ, «Толибон» ҳукумати расмийлари МҚФ толибларга қарши ҳеч қандай ҳарбий амалиётлар олиб бормаётганини ва у фақат расмий мавжуд эканини таъкидлайдилар.

МҚФ август ойи ўрталарида толиблар ҳокимиятни эгаллаб олганидан сўнг Панжширда тузилган. Радикал ҳаракат кучини тан олишдан бош тортган кучлар 1980-90-йилларда таниқли тожик дала қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд атрофида тўпланди. Сентябр ойи бошида «Толибон» Панжшир водийсини назоратга олишга муваффақ бўлди, МҚФ жангчилари партизанлар тактикасини қўллаган ҳолда, водийни ўраб турган тоғ дараларига чекинишларини эълон қилди.

Октябрь ойи сўнггида МҚФ америкалик сиёсатчиларни афғон муҳолифатига кўмак беришга ундаш мақсадида АҚШда ўз ваколатхонасини очди. Ўшанда Душанбеда ҳам унинг офиси очилгани тўғрисида хабарлар тарқади, лекин Миллий қаршилик фронти вакиллари бу ахборотни инкор этдилар.

*РФ ва кўпгина мамлакатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ