«Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай таклифига биноан шу йилнинг 15 август куни Кобулга кириб келган. Бу ҳақда Афғонистоннинг собиқ президенти «Ассошиэйтед Пресс» агентлигига берган интервюсида таъкидлади.
ℹ️Карзай 2001 йил декабридан 2014 йилгача, дастлаб президент вазифасини бажарувчи, кейин эса сайланган президент сифатида Афғонистонни бошқарган. Сўнгги икки йил давомида у Афғонистон расмийлари номидан Толибон билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб борган. Август ойи ўрталарида радикал ҳаракат жангарилари Афғонистон пойтахтига яқинлашганида Карзай Кобулда эди.
Карзайнинг «Ассошиэйтед Пресс»га айтишича, амалдаги президент Ашраф Ғани 15 август куни тушдан кейин Кобулдан қочиб кетганидан сўнг, у «аҳоли ҳимояси» учун Толибондан пойтахтга киришни сўраган.
«Ўша пайт пойтахтда ҳеч ким қолмаганди: на расмий ҳукумат, на полиция бошлиғи, на ҳарбий қисм қўмондонлари — ҳеч ким. Мен Толибондан келиб аҳолини ҳимоя қилишни, мамлакат ва шаҳарни тартибсизликдан, мамлакат ва дўконларни жиноий гуруҳлардан ҳимоя қилишни сўрадим. Бу эҳтиёж юзасидан алмашув жараёнининг муқаррарлиги эди»,- деди Афғонистоннинг собиқ президенти.
«Толибон» жангарилари 15 августдан 16 августга ўтар кечаси Кобулни жангсиз назорат остига олдилар.
Бундан олдин АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби «Америка Овози» радиосига берган интервьюсида афғон хавфсизлик кучларининг оммавий қочиши ва президент Ғанининг мамлакатни тарк этиши натижасида Кобулнинг тезда қулаши Пентагон учун кутилмаган воқелик бўлганини айтган эди.
ℹ️ Ҳозирда Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирлигида яшамоқда. Шуниси қизиқки, у бугунга қадар расман истеъфога чиқиш учун ариза бермаган.
Шунингдек, айни дамда хорижда яшаётган Афғонистоннинг собиқ президент ўринбосари Амрулло Солиҳ эса ўзини президент вазифасини бажарувчи сифатида эълон қилган.
Карзай ҳамон Кобулда яшайди. У ва ярашув бўйича Олий Кенгашнинг собиқ раҳбари Абдулла Абдулла уй қамоғида экани ҳақида хабарлар бор.
Собиқ президентнинг ўзи ва Абдулла бу маълумотга ҳеч қандай изоҳ бермаган, «Толибон» вакиллари эса буни рад этадилар. Шунга қарамасдан, Карзай вақти-вақти билан хорижий дипломатлар ва журналистлар билан учрашиб туради.
حامد کرزی رئیس جمهور پیشین افغانستان با خانم دیبورا لیونز @DeborahLyonsUN نمایندهٔ خاص سازمان ملل متحد برای افغانستان دیدار کرد.
— Hamid Karzai (@KarzaiH) December 13, 2021
در این دیدار در مورد کمک های بشردوستانه، مساعدت با معلمین معارف، استادان پوهنتونها و کارمندان خدمات صحی و نیز فراهم سازی… pic.twitter.com/6jcrspyB1y
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).