Human Rights Watch: Толиблар юздан ортиқ собиқ афғон ҳарбийларини қатл қилганлар

Афғон эркаклари. Facebookдаги фотосурат

Шу йилнинг 15 августида «Толибон»* ҳаракати ҳукуматни қўлга киритганидан бери Афғонистоннинг биргина тўртта вилоятида 100 дан ортиқ собиқ полиция ва разведка зобитлари қатл этилган. Эълон қилинган авфга қарамасдан, толиблар собиқ ҳарбий хизматчиларини ўлдирмоқдалар. Бу ҳақда 30 ноябрь куни халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Human Rights Watch (HRW) эълон қилган «Сенга ўхшаганлар кечирилмайди. Афғонистонда толиблар даврида қатл этилган ва йўқолган одамлар» ҳисоботида сўз боради.Ташкилот Ғазна, Гилменд, Қандаҳор ва Қундуз вилоятларида 15 августдан 31 октябрга қадар юздан ортиқ қотиллик борасида ишончли маълумотларни йиққан. Уларнинг ярми ҳисоботда ёритилган. HRW қурбон бўлган одамларнинг қариндошлари, дўстлари, собиқ ҳукумат мулозимлари, журналистлар, гувоҳлар, тиббиёт ходимлари ва «Толибон» жангариларидан иборат 67 та одамлан интервью олган.

«Толиблар раҳбарияти томонидан эълон қилинган авф маҳаллий қўмондонларнинг афғон хавфсизлик хизматига дахлдор одамларни ўғирлашига, тергов ва суд ҳукмисиз қатл этишига тўсиқ бўлолмаган. Толиблар бўлажак қотилликларнинг олдини олиши, айбдорларни жавобгарликка тортиши, қурбон бўлган одамлар оила аъзоларига компенсация тўлашлари лозим», — дейди Патриция Госсман (Patricia Gossman), HRWнинг Осиё мамлакатлари бўйича раҳбари ўринбосари.

Ҳисоботда айтилишича, «Толибон» собиқ полиция ва хавфсизлик органи ходимларига уларнинг хавфсизлиги таъминловчи ҳужжат берилишини айтиб, рўйхатдан ўтишларига буйруқ берган. Бироқ, жангарилар ушбу маълумотлардан одамларни ҳибсга олиш ва суддан ташқари қатл этиш йўлида фойдаланганлар. Кўпчилик одамлар рўйхатдан ўтганларидан сўнг бир неча кун ўтиб ўлдирилган. Жангарилар ўлдирилган одамларнинг жасадларини кўчада қолдириб кетганлар, қариндошлари ёки жамоати топсин учун.

Шунингдек, «Толибон» собиқ ҳукуматга тегишли маълумотларни қўлга киритган. Жангарилар ушбу маълумотлардан одамларни асирга олиш ва қатл этиш учун фойдаланмоқдалар. Қандаҳор шаҳрида сентябрь ойи сўнггида толиблар Миллий хавфсизлик бошқармасида ишлаган Боз Муҳаммад (Baz Muhammad) уйига келиб, уни олиб кетадилар. Кейинчалик Бознинг қариндошлари унинг жасадини топган. Толиблар кўпинча тунги рейдлар пайти собиқ ҳарбийларни уйларидан олиб кетмоқдалар.

«Толибларнинг тунги рейдлари собиқ ҳарбийларни қуролсизлантириш баҳонасида амалга оширилади. «Йўқолиб қолган» одамлар тунги рейдларнинг қурбонига айланадилар. Оила аъзолари одамларни қаерга олиб кетишаётгани сўрай олмайдилар», — дейди Гилменд вилоятидаги фуқаро жамияти фаолларидан бири.

Тинтув пайти толиблар кўпинча оила аъзоларига пўписа қилиб, уларни ҳақорат қиладилар. Шу йўл билан улар яширинган одамни топмоқчи бўладилар.

Шунингдек, «Толибон» ИШИД Хуросон* (ISKP, Афғонистондаги «Ислом давлати филиали), гуруҳини қўллаб-қувватлашда гумонланган шахсларни, салафит оқимидаги одамларни ва баъзи қабила вакилларини суд ҳукмисиз қатл қилмоқда.

Сентябрь ойи сўнггида толиблар инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши, ўғирлик, коррупция ва бошқа жиноятлар тўғрисидаги хабарларни текшириш учун комиссия тузилишини эълон қилдилар. Бироқ, комиссия бирорта қотиллик билан боғлиқ тергов натижаларини маълум қилмади, фақат ўғирлик ва коррупцияда айбланган «Толибон» вакилларининг ҳибсга олинганини эълон қилди. HRWнинг 21 ноябрдаги сўровига жавобан толиблар ўз вазифасини суиистъмол қилган одамларнинг ишдан бўшатилганини айтиб, буни исботлайдиган бирорта аниқ маълумот тақдим этмаганлар.

«Суиистеъмолчиликка барҳам бериш, айбдорларни жавобгарликка тортишга оид толиблар баёноти пиардан бошқа нарсага ўхшамайди. Ҳисобот жавобгарлигининг йўқлиги БМТ томонидан Афғонистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига доир мунтазам назорат ўрнатилиши зарурлигини кўрсатади. Бунга ишончли мониторинг, текширув ва очиқ ҳисобот бириктирилмоғи лозим», — дейди Госсман.

3,5 ой мобайнида радикал ҳаракат мулозимларининг собиқ ҳукуматга қарашли ҳарбийларга нисбатан оммавий авф эълон қилиниши, инсон эркинликлари ва аёллар ҳуқуқларининг поймол этилмаслигига доир вадаларига қарамасдан, Афғонистоннинг турли вилоятларида пуштун бўлмаган этник гуруҳларга (толибларнинг аксарияти пуштунлар) мансуб одамларнинг қатл этилаётгани, аёлларнинг камситилаётганига доир хабарлар тез-тез тарқалмоқда.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоғлар ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ