«ИШИД Хуросон»* террорчи ташкилоти жангариларининг Қобулдаги ҳарбий госпиталга қилган ҳужуми оқибатида «Толибон»* радикал ҳаракатининг юқори лавозимдаги қўмондони мулла Ҳамдулла (Hamdullah) ҳалок бўлган. Бу ҳақда Aamaj News агентлиги толиблар ичидаги манбасига таяниб хабар беради.
Мулла Ҳамдулланинг қай тарзда ҳалок бўлгани айтилмаган.
Қўмондон ўз жангарилари билан 16 август куни Афғонистон президенти саройига биринчилардан бўлиб киргани билан машҳур эди. Маълумки, президент Ашраф Ғани у пайт мамлакатни тарк этганди. Мулла Ҳамдулла саройда толиблар номидан «Ал Жазира» телеканалига интервью берганди.
Кейинчалик у «Толибон»нинг Қобулда жойлашган, чет эл қўшинлари кийим ва техникалари билан жиҳозланган махсус «Бадри 313» бўлинмасига бошлиқ этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, «ИШИД Хуросон» жангарилари 2 ноябрь куни Қобулдаги Сардор Муҳаммад Довудхон номидаги ҳарбий госпиталга ҳужум уюштирдилар. Дастлаб худкуш ўзини портлатиб юборади, сўнг босқинчилар ва толиблар ўртасида отишмалар бўлиб ўтади.
Оқидатда 7 дан 19 нафаргача одам ўлган, ўнлаб кишилар яраланган.
Ҳужумга қарши толиблар ҳатто вертолётларни ишга солган. Улар ёрдамида госпитал томига «Толибон» махсус бўлинмаси аскарлари туширилган.
Taliban media outlets: The clearance operation video by the Special Operations Unit at the military hospital in Kabul during yesterday's IS-K attack.#aamajnews pic.twitter.com/Nn6plPIlLW
— Aamaj News (@aamajnews24) November 3, 2021
Толибларнинг эътироф этишича, ҳужум «15 дақиқа ичида» бостирилган. Толиблар ИШИД Ҳуросоннинг 5 нафар жангарисини йўқ қилган, иккитасини асирга олган. Айтилишича, иккала асир чет эллик ёлланма аскари бўлган, лекин уларнинг қайси давлатга мансублиги ҳозирча номаълум.
Taliban sources confirm to Aamaj, that two militants captured alive after yesterday’s attack on Sardar Mohammad Daud Khan military hospital in Kabul.
— Aamaj News (@aamajnews24) November 3, 2021
They say, “both are foreigners but it is still not clear which country they belong to.”#aamajnews pic.twitter.com/Od5Z9UDmH3
«Толибон» вакили Забиулла Мужоҳиднинг таъкидлашича, ҳужумни бостириш пайтида толиблардан уч киши яраланган. Шунингдек, радикал ҳаракат мулла Ҳамдулланинг ҳалок бўлганини тасдиқламаган.
*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).