«Толибон»* радикал ҳаракати 7 ва 8 сентябрь кунлари камида 14 та журналист ва ОАВ ходимларини қўлга олганлар. Уларнинг айримлари дўппосланган. Бу ҳақда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси хабар беради.
Ҳибсга олинганларнинг барчаси Қобулдаги норозилик намойишларини ёритишда иштирок этганлар. Маълумки, пойтахтда юзлаб аёл-қизлар бир неча кун давомида «Толибон»нинг аёллар ҳуқуқларини чеклаши ва Покистоннинг афғон ички ишларига аралашувига қарши норозилик акцияларини ўтказмоқдалар. Радикал ҳаракат жангарилари намойишчиларни тарқатишга уриниб, ҳаттоки ҳавога ўқлар ёғдирдилар.
Камида олтита журналист дўппосланган ва полиция маҳкамасида қийноққа солинган. Ниҳоят толиблар қўлга олинган барча матбуот ходимларини қўйиб юборганлар. Журналистлар орасида кўп жабрланганлар — Etilaatroz газетаси журналистлари Неъмат Нақди (Nemat Naqdi) ва Таки Даряби (Taqi Daryabi) бўлиб, уларни кабель симлари билан урганлар.
Painful. Afghan journalists from @Etilaatroz, Nemat Naqdi & Taqi Daryabi, display wounds sustained from Taliban torture & beating while in custody after they were arrested for reporting on a women’s rally in #Kabul, #Afghanistan.#JournalismIsNotACrime https://t.co/jt631nRB69 pic.twitter.com/CcIuCy6GVw
— Marcus Yam 文火 (@yamphoto) September 8, 2021
Толиблар маҳаллий журналистларни қийноққа солишдан ташқари намойишни ёритмоқчи бўлган чет эл журналистлари фаолиятига ҳам тўсқинлик қилганлар. Афғонистон янги ҳукумати томонидан рухсатнома олинмагани баҳонасида Los Ahgeles Times газетаси фотографига намойишчиларни суратга олишни тақиқлаганлар.
Шунингдек, 7 сентябрь куни Ҳирот шаҳридаги намойиш чоғида фотограф Мортаза Самади (Mortaza Samadi) қўлга олинган. У намойиш ташкилотчиларидан бири сифатида айбланган. Самади ҳанузгача ҳибсда сақланмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Ҳиротдаги норозилик акцияларини тарқатиш чоғида толиблар икки кишини ўлдиришган, беш нафар одамни жароҳатлаганлар. «Толибон» ҳаракати ушбу воқеага изоҳ бермаган.
15 август куни Қобул қўлга киритилганидан сўнг, толиблар маҳаллий ва хориж матбуоти фаолиятига тўсқинлик қилмасликни вада қилгандилар.
Шуни қўшимча қилиш керак, 8 сентябрь куни толиблар Адлия ва Ички ишлар вазирликлари рухсатисиз Афғонистонда намойиш ўтказилишини тақиқладилар. Қобулнинг муҳим объектлари ва «Толибон»нинг юқори лавозим амалдорларини қўриқлайдиган «Бадри 313» махсус қўшини рухсатсиз намойиш қатнашчиларини ўққа тутишини маълум қилди.
Шунга қарамасдан, 9 сентябрда толиблар ҳукумати ва Покистон ёрдамидан норози бўлган одамлар яна норозилик акциясига чиқишди.
.
بانوان باردیگر در کابل: «نسلکشی را بس کنید»
— Aamaj News (@AamajN) September 9, 2021
شماری از بانوان بار دیگر در شهر کابل گردآمده و شعارهای ضد پاکستان سر دادند، آنها نوشته اند که «پاکستان مُردار، دست از سر ما بردار»#آماج_نیوز pic.twitter.com/3VCjV422E8
Ўз навбатида «Толибон» жангарилари пойтахт Қобулнинг айрим туманларини қўриқламоқдалар. Улар аҳолини қўчага чиқишига имкон бермаган ҳолда норозилик намойишларининг олдини олмоқдалар.
· «Толибон» ҳаракати РФ ва бир қатор давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).