«Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари 7 сентябрь куни Қобул шаҳрида Покистонга қарши ўтказилган намойиш иштирокчиларини тарқатиш учун осмонга ўқлар отганлар. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги ўзининг Twitter саҳифасида хабар беради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Покистоннинг Афғонистон ички ишларига аралашувига қарши ўтказилган акцияда юзлаб афғонлар иштирок этгани, уларнинг аксари аёллар эканини кўриш мумкин.
Anger mounting on the streets of Kabul, people chanting "freedom" and "death to Pakistan". The demonstrators, many of them women, are in the centre of the Afghan capital #Afghanistan pic.twitter.com/Jg5RDzFsiA
— Yalda Hakim (@BBCYaldaHakim) September 7, 2021
Kabul right now! Demonstrators in the centre of the Afghan capital #Afghanistan pic.twitter.com/yTUrEv2QAm
— Yalda Hakim (@BBCYaldaHakim) September 7, 2021
Бугун куннинг биринчи ярмида намойишчилар пойтахтнинг марказий кўчаларидан юриб, «Покистонга ўлим!» ва «Эркинлик!» сўзларини баралла айтганлар. Намойишчилар фикрига кўра, Покистон ҳукумати толиблар раҳбариятини зимдан бошқариб, жангариларга тўғридан-тўғри ҳарбий кўмаклар бермоқда. Намойишчилар президент саройи ва Покистон элчихонасига йўл олганлар. «Толибон» жангарилари уларнинг йўлини тўсиб, оломонни тарқатиш учун осмонга узлуксиз ўқлар отган.
#تازه
— Aamaj News (@AamajN) September 7, 2021
طالبان بالای معترضان شلیک میکنند.#آماج_نیوز pic.twitter.com/Zm08nWwOtl
TB trying to stop the demonstration. People marching for the freedom and stand in solidarity with their fellow brothers and sisters in #Panjshir #NationalUprising #قیام_ملی pic.twitter.com/WACPzdOjEJ
— Panjshir_Province (@PanjshirProvin1) September 7, 2021
#تازه
— Aamaj News (@AamajN) September 7, 2021
طالبان همچنان بر معترضان کابلی شلیک میکنند.#آماج_نیوز pic.twitter.com/If420hI5JG
Таъкидлаш жоиз, Афғонистоннинг Қобул ва бошқа йирик шаҳарларида Покистоннинг афғон ишларига аралашуви ва «Толибон» ҳукуматига қарши намойишлар икки кундан бери давом этмоқда. Намойишлар Миллий қаршилик фронти (МҚФ) етакчиси Аҳмад Маъсуднинг чақириқларидан сўнг бошланган.
Шуниси эътиборга сазоворки — норозилик намойишида иштирок этаётганларнинг аксарияти аёл ва қизлардан иборат. Улар толиблар ҳукумат тепасига келганларидан сўнг АҚШ ва унинг иттифоқчилари даврида қўлга киритган эркинликларидан маҳрум бўлишдан хавотирга тушганлар. Намойишчилар покистон ва толибларга қарши сўзлардан сўнг Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватловчи шиорларни баралла айтганлар.
6 сентябрь куни толиблар қаршилик кучлари жамланган Панжшер вилоятини тўлиқ назоратга олганларини эълон қилдилар. Ўз навбатида МҚФ радикал ҳаракатга қарши жанглар давом этаётганини маълум қилади. Бундан ташқари, қаршилик фронти Покистонни толибларга авиация кўмагини берганликда айблайди.
7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Панжшер ва унга қўшни ҳудудларда жанглар давом этаётганига доир хабарлар пайдо бўлди. Афғон мустақил журналистлари толибларнинг водий фуқароларини қатл этаётганларини айтадилар. Маълумки, Панжшерда асосан тожиклар истиқомат қиладилар.
Панжшерни қўллаб, Покистоннинг Афғонистон ички ишларига аралашувига қарши акциялар АҚШ ва Эрондаги покистон дипломатик миссиялари олдида ҳам бўлиб ўтди.
* «Толибон» ҳаракати РФ ва бир қатор давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).