«Толибон» * радикал ҳаракати мулозимидан интервью олган Афғонистоннинг TOLOnews телеканали журналисти Бехешта Аргханд (Beheshta Arghand) Қобул жангарилар томонидан эгалланганидан сўнг хавфсизлигини ўйлаб мамлакатни тарк этишга қарор қилган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар беради.
Толиблар 15 август куни ҳеч бир қаршиликсиз Қобулни қўлга киритдилар. Шундан сўнг радикал ҳаракат вакили Абдул Ҳақ Ҳаммад (Abdul Haq Hammad)нинг TOLOnews бошловчиси Аргханд билан суҳбати пойтахт босиб олингандан кейинги илк интервью бўлди. Айрим хориж оммавий ахборот воситалари ушбу интервьюни «Толибон»нинг аёллар ва журналистлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол этмаслик ниятида экани сифатида қабул қилдилар.
Бироқ, кейинчалик 24 ёшли Аргханднинг телеканалдаги фаолияти чекланди. У CNNга берган интервьюсида «миллионлаб афғонлар қатори» толиблардан қўрқиши ва шу боис мамлакатни тарк этишга қарор қилганини айтган. Ҳаммад билан суҳбатдан сўнг бир неча кун ўтиб журналист аёл оила аъзолари билан Қобулни эвакуация рейсида тарк этган.
TOLOnews and the Taliban making history again: Abdul Haq Hammad, senior Taliban rep, speaking to our (female) presenter Beheshta earlier this morning. Unthinkable two decades ago when they were last in charge @TOLOnews pic.twitter.com/XzREQ6ZJ1a
— Saad Mohseni (@saadmohseni) August 17, 2021
Шу билан бирга Аргханд агар толиблар чиндан ҳам аёллар ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга уринадиган бўлсалар, у ҳолда мамлакатга қайтишга тайёр эканини билдирган.
Халқаро журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг маълумотларига кўра, ҳар куни Афғонистонда журналистлар толиблар томонидан таъқибга учраётгани тўғрисида хабарлар келмоқда. Масалан, 25 август куни Қобулда TOLOnews журналисти Зияр-Хон Яад (Ziar Khan Yaad) пойтахт марказида афғонлардан интервью олаётган пайт жангарилар томонидан автоматлар билан уриб калтаклашган. 18 августда толиблар «Хуршед» телеканали репортёри Ахмад-Навид Кавошни (Ahmad Navid Kavosh) Қобул аэропорти ёнида интервью олмоқчи бўлган пайтида дўппослашган.
Ҳалқаро журналистлар федерацияси шу кунларда 2 мингга афғон журналисти «Толибон» иқрорга келганидан сўнг ўз хавфсизлигидан хавотирланиб Афғонистонни тарк этиш ниятида ёрдам сўраган. Федерация Европа ва Шимолий Америка мамлакатларига афғон медиа вакилларига бошпана бериш масаласида мурожаат қилган.
*РФ ва бир қатор мамлакатларда террорчи деб тан олинган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз)