«Толибон» ҳаракати (Россия ва қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) жангариларининг Афғонистон жанубидаги Лангаргоҳ шаҳрига қилган ҳужумидан камида 10 та одам ўлган ва 85 киши яраланган. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистондаги миссияси ўзининг Twitter саҳифасида хабар беради.
Бундан ташқари, толиблар ва ҳукумат кучларининг Қандаҳор учун олиб борган жангида 5 та фуқаро вафот экан ва 42 нафар афғон жароҳат олган.
БМТ миссияга кўра, тинч аҳоли ҳам толиблар, ҳам афғон армияси авиацияси зарбаларига дуч келмоқда.
Лашкаргоҳдаги «Чегарасиз шифокорлар» халқаро ташкилотининг координатори Сара Лиюга (Sarah Leahy) кўра, кейинги кунлар жанглар оқибатида шифохонага ётқизилаётган ярадорларнинг сони ортган.
«Бир кунда қуролли тўқнашувлардан яраланган ўнта одамни операция қилишимизга тўғри келяпти. Лашкаргоҳда травматология бўйича ягона кўмак бурувчи куч бўлганимиз учун бу ҳолат биз учун анча оғир. Ўтган ҳафта кунига иккитадан ярадорни операция қилишимизга тўғри келди»,
— дейди Лию.
Таъкидлаш керак, афғонларнинг энг йирик провинцияси Гелменднинг маъмурий маркази бўлмиш Лашкаргоҳ учун олти кундан бери кескин жанглар давом этмоқда. Жангарилар шаҳар марказидаги ҳукумат полицияси, хавфизлик бошқармаси, губернатор қароргоҳи ва марказий қамоқхона биноларини ташқи муҳитдан узиб қўйишга эришолдилар.
Маҳаллий аҳолига кўра, толиблар ушбу комплексларни ишғол қилишга уринмоқдалар. Авиазарбалар нафақат афғон армияси авиацияси, балки АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳам берилмоқда.
Толиблар маҳаллий полиция маҳкамаси бошлиғи билан биргаликда бир неча ҳукумат зобитларини асирга олганлари маълум қиладилар.
Ўз навбатида Афғонистон мудофаа маҳкамасининг расмий вакили Фавад Омон (Fawad Aman) кейинги 24 соат ичида Гилменд марказида хавфсизлик кучлари томонидан 77 нафар толибнинг яксон этилгани ва 22 жангари яраланганини маълум қилади.