Бундесвернинг Афғонистондаги миссияси тугади, немис ҳарбийлари мамлакатни тарк этдилар

Фото: Deutsche Welle

29 июнь куни Мозори-Шарифдаги ҳарбий базада бўлган немис солдатлари тўртта ҳарбий самолётда Германияга кўчирилди. Афғонистонни тарк этган аскарлар ичида лагерни қўриқлаш ва қўшинлар тарк этиши хавфсизлигига жавоб берувчи KSK махсус бўлинма вакиллари ҳам бўлган, деб хабар беради Deutsche Welle.

«Тарихнинг бутун бир боби, бундесверни оёққа туриши ва жангларда тобланишига хизмат қилган фаол миссия ўз якунига етди. Ушбу миссияда аскарларимиз ҳам руҳан, ҳам жисман шикастландилар, йўқотган одамларимиз азасини тутдик», — деди Германия Мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр (Annegret Kramp-Karrenbauer).

ГФР Қуролли кучлари аскарлари 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган терактдан сўнг Афғонистон Ислом Республикасига сафарбар қилинганди. Ўттиз йил ичида бу ерда 150 мингга яқин немис зобит ва аскарлари хизмат ўтадилар. Миссия пайтида 59 та немис ҳарбийси ҳалок бўлган.

Германия Афғонистондаги ҳарбий контингент сони жиҳатидан НАТО мамлакатлари ичида АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Жорий йилнинг май ойига қадар Ислом Республикасида 1100 нафар немис ҳарбийси хизмат қилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ