Ўзбекистон ҳукумати кам таъминланган оилаларга пулли ёрдам кўрсатади

"Саҳоват ва кўмак" жамғармаси волонтёрлари . Uza.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати муҳтож оилаларга 150 млрд сўм ($15 млн.га яқин) тарқатишга қарор қилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Telegram-каналида хабар берилган.

Ҳукумат фармойишига (346-ф, 29.07.2020 й.) асосан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ушбу маблағни ажратади ва у «Саховат ва кўмак» фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам сифатида тарқатилади. Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

Ажратилган пул қўйидагича тақсимланган: Тошкент шаҳрига 25 млрд сўм ($2,5 млн), Қашқадарё вилоятига – 20 млрд ($1,9 млн), Жиззах, Навоий ва Сирдарё вилоятларига – 5 млрд ($490 тысяч) сўмдан, қолган вилоятларга 10 млрд сўмдан ($980 тысяч) тарқатилади.

Пуллар қайси тамойилга кўра тақсимлангани тўғрисида ахборот берилмаган. Мамлакатда кам таъминланган одамларнинг сони 4-5 миллион кишини ёки аҳолининг 12-15% ташкил этади. Июнь ойида президент Шавкат Мирзиёев Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига 1 трлн 62 млрд сўм ($104,7 млн) маблағни 235 мингта оилага манзилли тарқатишга буйруқ берганди. Шу ойда «Саҳоват ва кўмак» жамғармаси орқали оилаларга 307 млрд сўм ($30,2 млн) миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси қарорига кўра, 1 августга қадар 120 мингта кам таъминланган оила моддий ёрдам сифатида озиқ-овқат, дори-дармон воситалари кўмагини олишлари керак эди.

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси орқали июль сўнггига қадар 640 млрд сўм ($463 млн.га яқин) сарфланган. Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи Шерзод Мамедовга кўра, ушбу маблағ кам таъминланган оилаларга, жумладан муҳтож аёлларга, ишсиз одамларни вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилиш каби ишларга сарфланган.

19 март куни президент фармонига кўра Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тузилди ва унинг тасарруфига 10 трлн сўм ($1 млрд 51 млн) маблағ ажратилди. Жамғарма маблағлари биринчи навбатда коронавирус тарқалишини олдини олиш, шунингдек тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ёрдам бериш ишларига сарфланиши кўзда тутилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ