Коронавирусга топширилган тест натижалари мусбат чиққан абитуриентлар бу йили талаба бўлолмайдилар, чунки улар кириш имтиҳонларига қўйилмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази раиси Барно Ражабор «Таълим» Telegram-канали орқали хабар беради.
Шу ўринда тест синовларида қатнашиш учун тўловлар эгаларига қайтарилмайди, чунки ушбу маблағга имтиҳон пайти абитуриентлар учун зарур бўлган нарсалар сотиб олинади ва кузатувчилар учун ҳақ тўланади, дейилади матбуот анжуманида. (2019 йил тест синовларида қатнашиш учун тўлов миқдори 111 500 сўм ($11) бўлган). Бу йили қайта тест топширадиганлар абитуриентлар умумий сонининг тўртдан уч қисмини, яъни бир миллионга яқин одамни ташкил этади.
Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади. Ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган ёшлар кириш имтиҳонидан сўнг тўрт кун ўтиб қабулга қўйилади.
«Масалан, имтиҳонлар 30 кун давом этса, иситмаси баланд бўлган абитуриент 34-чи кун имтиҳон топширади. Агар имтиҳонлар 25 кун давом этса, у ҳолда бу инсон 29-чи куни кириш имтиҳонини топширади», — дея тушунтирди Ражабов.
COVID-19 га чалинган абитуриентлар тузалиб кетганлиги тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган маълумотнома топширишлари керак бўлади.
Кириш имтиҳонлари муддати ҳали аниқланмаган ва у Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ бўлади. Агар карантин чекловлари 15 августдан бекор қилинса, демак имтиҳонлар 15-августдан кейин бошланади., агар 1-сентябрдан кейин бўлса, демакким шу санадан кейин тест синовлари бошланади», — деди Ражабов. Кириш имтиҳонлари ўтадиган жойлар ҳам ҳали тасдиқланмаган.
Коронавирус пандемияси сабаб бу йили абитуриентларни рўйхатга олиш онлайн тартибида амалга оширилди. 103 575 та бакалавриат ўрнига талабгорларнинг сони 1 484 085 та одам бўлди. Уларнинг ярмидан кўпи – 798,6 мингги кундузги бўлимда ўқишни, 648,7 таси – сиртқи, 37 мингга яқини – кечки бўлимда ўқиш истагини билдирган.
Ўзбек тилида ўқишни билдирганлар сони 1,3 млн кишини ташкил этади ва улар умумий миқдорнинг 87 фоизини ташкил этади. 139 минг абитуриент рус тилида сабоқ олиш истагини билдирган. 3 фоиз талабгор қорақалпоқ тилида билим олиш ниятида.
Самарқанд давлат университетида ўқиш учун 75 мингта ариза топширилган ва бу ОТМлар ичида энг юқори талабга эга бўлган ўқув юрти ҳисобланади. Иккинчи ўринни Қарши давлат университети ( 58 мингдан ортиқ), учинчи ўринни Андижон давлат университети (57 мингдан ортиқ) эгаллаган.
Юнг юқори конкурс Андижон тиббиёт институтида кузатилмоқда – битта ўринга 27,81 та одам тўғри келади, Тошкент давлат юридик университетига — 24,35, Тошкент тиббиёт академиясига — 24,2, унинг Фарғонадаги филиалида — 22,58 та ва Навоий давлат тоғ-кон институтида -19,5 та одам битта ўринга талабгордир.
Пандемия сабаб Ўзбекистон ҳукумати ўқишга кириш жараёнини енгиллаштирди. Шундай қилиб кириш имтиҳонлари бештадан иккита предметга қисқартирилди. Тест синовларидан она тили, математика, Ўзбекистон тарихи предметлари олиб ташланди. Абитуриентларнинг бакалавриат йўналишига доир предметларгина қолдирилган. Бундан ташқари, ўқишга кираётганларга имтиҳон пайтида маълумотнома материалларидан фойдаланишга рухсат берилди. Жумладан, кимёчилар Менделеев жадвалидан, физикачилар эса доимий физик бирликлари жадвалидан фойдаланишлари мумкин.