Интернетга бепул VPNдан фойдаланувчи 20 млн одамнинг маълумоти жойлаштирилган

Pixabay.com сайти фотосурати

Интернетга бепул VPN-сервислари (Virtual Private Network – «виртуал хусусий тармоқ») дан фойдаланувчи 20 миллион одам билан боғлиқ маълумотлар жойлаштирилган. Уларнинг очиқ ҳолатда серверда сақланаётганинини vpnMentor тадқиқот жамоасини аниқлаган, деб ёзади «Коммерсант».

Ҳимояланмаган серверда UFO VPN, Fast VPN, Free VPN, Super VPN, Flash VPN, Secure VPN и Rabbit VPN иловалари маълумотлари, шунингдек фойдаланувчиларнинг электрон манзиллари, беркитилмаган пароллари, IP- ва уй манзиллари, сматфонларининг моделлари маълумотлари ва фойдаланувчиларни идентификация қилиш (аниқлаш) мосламалари жойлаштирилган, деб ёзади vpnMentor. Маълумотларнинг умумий хажми — 1,2 терабайтни (триллион байт) ташкил этади.

Айрим иловалар Google Play ва AppStore орқали 1 миллиондан ортиқ юклатиб олинган, уларнинг фойдаланиш рейтинги— 4,5 дан юқори. Логлар фаоллиги тақиқланган сайтларга ташриф буюрганларни аниқлаши мумкин, ушбу маълумотлар VPN-сервиси мижозларини шантаж қилиш, шунингдек спам, фишинг жўнатмалари ва фойдаланувчилар тўғрисида маълумотлар йиғиш мақсадларида фойдаланиши мумкин.

Бепул VPN Марказий Осиё ва Россияда жуда машҳур, чунки бу ҳудудларда кўпгина сайтлар тақиқлаб қўйишган. Мисол учун Туркманистонда барча хорижий ижтимоий тармоқлари, машҳур сервислар блокланган . Мамлакатда VPN дан фойдалангани аниқланган шахслар Миллий хавфсизлик вазирлигига суҳбатга чақирилади. Июль ойи бошида Facebookдан фойдаланувчи кўпгина ўзбекистонликлар ҳам фақат VPN орқали ижтимоий тармоққа боғлана олдилар.

Тожикистон ва Қозоғистонда оммавий бетартибликлар пайтида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга фақат VPN орқали уланиш мумкин. Февраль ойида Қозоғистоннинг Қўрдай туманидаги оммавий муштлашув чоғида республика худудида WhatsApp мессенжери ишламай қўйди. Мамлакатда тақиқланган «Қозоғистон демократик сайлови» ҳаракатининг акциялар уюштирган пайтида доимо WhatsApp, Facebook ва Telegram фаолиятида носозликлар бошланади.

Тожикистонда фақат VPN орқали «Авеста», «Азия-Плюс» ва «Озоди» сайтларига уланиш мумкин. Республикада баъзи- баъзида Facebook, Twitter, YouTube, WhatsApp, Viber ва Telegram, ҳаттоки Google сервислари ҳам ишламай қолади. Халқаро ташкилотлар мамлакат ҳукуматига одамларни маълумотлардан чекламаслигини сўраб бир неча бор мурожаат қилган.

Компьютер хавфсизлиги борасида мутахассислар бепул VPN анонимлик ва тармоқ трафиги ҳимояланганлагини минимал даражада кафотлатлашини айтадилар. Бироқ, пулли сервислардан ҳам тўлиқ кафолатни кутмаслик лозим, зеро уларнинг ҳам фойдаланувчилар тўғрисида маълумотлар йиғиш ва уларни сотиш билан шуғуллангани фош этилган.