Тула шаҳар суди Тожикистонда туғилган йигитни ётоқхонанинг хоналаридан бирида намозхона ташкил қилгани учун 30 минг рублга жаримага тортди ҳамда мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида ҳукм чиқарди, дея хабар беради “Сова” ҳуқуқ ҳимоя маркази.
27 ёшли тожикистонлик йигит хона деразаларига чойшаблар илиб, намозхона ташкил этди, дераза токчасига соат қўйилган, бурчакларда китобли тахта токчалари, полда – лавҳ ва жойнамозлар ёзилган бўлган.
Хонада намоз ўқигани 15 га яқин одамлар (хорижий давлатлар фуқаролари) тўпланиб туришган, вақти келиб диний маросимларни ўтказиш доимий тус олган. Намозхона ташкил қилган йигит расмий мусулмон ташкилотларининг розилигини олмагани учун суд буни ноқонуний миссионерлик фаолиятининг аломатлари дея талқин этишига асос бўлган.
Полициячилар ўнга яқин турли китобларни, диний йўналишдаги брошюраларни мусодара қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларда Қуръондан олинган алоҳида оятлар чоп этилган. Тожикистонлик йигитни “Виждон эркинлиги, эътиқод эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида” қонунини бузгани учун жаримага тортишган. Қонунда айтилишича, бино ва иморатлар ҳудудида диний бирлашманинг раҳбарлик органи рухсатисиз миссионерлик фаолиятини юритиш тақиқланади.
Ячейкани радикализмда ҳам айбламоқчи бўлишди, аммо бунга етарли далиллар тўплай олишмади. “Агар улар [ячейкалар] расмий бўлганида, улар мен билан алоқа ўрнатишган бўлиб, миссионерлик фаолиятини қандай қилиб олиб бориш тўғрисида йўриқнома олишган бўларди”, — дея тушунтирди Туланинг бош имоми Ришат Зиятдинович Давидов “МК в Туле” нашри билан суҳбатда.
“Ҳақиқий исломда ҳар бир намоз олдидан таҳорат олинади, бу поклик аломатидир, — дея тушунтиради Давидов. – Бирорта ҳам Исломга чин дилдан эътиқод қиладиган мусулмон оёқларини ювмай намоз ўқишга киришмайди. Акс ҳолда, бу Ислом аҳкомларини бузади”.